Хажиме Мориясу: "Финалда ҳам ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз"
29 янв 2019 13:06
Новости
Хажиме Мориясу: "Финалда ҳам ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз"
Бу жамоа 2011 йил Қатарда ўтказилган Осиё Кубогида ғолибликни қўлга киритганди. Мана энди японлар орадан 8 йил ўтиб яна чемпион бўлишга ҳаракат қилиб кўришади. Жамоа устози Хажиме Мориясу Эронга қарши баҳсдан сўнг финалда ҳам ўйин услубини ўзгартирмаслигини айтиб ўтди:
"Эрон ўтмишда жуда яхши натижалар қайд этган. Шу боис уларнинг жиддий рақиб бўлишини билардик. Лекин ўз навбатида биз ҳам бу ўйинга кучли тайёргарлик кўрдик. Шогирдларим кучли рақибга қарши мардонавор кураш олиб боришди".
"Менинг қўл остимдаги жамоа Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида финалгача борганди, Осиё Кубогида ҳам шу натижа такрорланди ва бундан жуда хурсандман. Эрон билан кечган беллашувда ўзимизни худди сафарда ўйнаётгандек ҳис қилдик. Чунки Эронлик мухлислар стадионда кўпчиликни ташкил қилди. Лекин бизнинг ишқибозларга ҳам раҳмат, улар жамоани охиригача қўллаб туришди".
"Биз аввалги ўйинларда қандай ҳаракат қилган бўлсак, бу учрашувда ҳам шундай тўп тепдик. Тан олиш керак, рақиб дарвозаси томон зарбалар берган пайтда омад биз томонда бўлди. Лекин омад ҳам ўз-ўзидан келмайди, бунинг учун қаттиқ ишлаш керак. Шогирдларим Эронга қарши баҳсда ўзларининг энг яхши жиҳатларини намоён эта олишди".
"Финалда ҳам ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз. Ўз қарашларимизга мос бўлган футболни намойиш этамиз".
Комментарии