RU

Последние новости

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  25 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  12 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

Хаби Алонсо ниҳоят мураббийлик фаолиятини бошлади — "Байер"да. Нега уни ҳамма яхши кўради? Новости

Хаби Алонсо ниҳоят мураббийлик фаолиятини бошлади — "Байер"да. Нега уни ҳамма яхши кўради?

Аллақачон бунинг вақти келганди.


"Байер"да янги мураббий пайдо бўлди — кутилмаганда Хаби Алонсо. "Ливерпуль", "Реал" ва "Бавария" собиқ юлдузи илк бор жиддий лавозимни қабул қилиб олди.


• Алонсо 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган ва ўшанда футболда қолишига ишончи комил эмас эди: "Мураббий бўлиш учун, жиддий тайёргарликдан ўтиш керак". Аммо, Хаби барибир ўша тайёргарликдан ўтди — 2019 йилдан бери "Реал Сосьедад"нинг ёшлар жамоасини бошқарди, 2022 йилда у ерни тарк этди ва бирдан топ-5 лига клубидан таклиф олди.


• "Байер" билан шартнома икки ярим йилга мўлжалланган — 2024 йилнинг ёзига қадар. "Тажриба даражадан муҳимроқ эмас. Хаби Алонсо бошиданоқ бизнинг илк танловимиз эди ва унинг биз билан эканлигидан мамнунмиз", — деди "Байер" директори Симон Рольфес.


• Леверкузен клуби Жерардо Сеоане билан муваффақиятсиз бошлади — мавсумдаги 12та ўйинда атиги иккита ғалаба, улардан бири "Атлетико"га қарши Чемпионлар Лигасида. Чемпионатда 5 очко жамғарган жамоа 17-ўринда бормоқда. Шундай экан, мураббийнинг истеъфоси табиий ҳолат.


Нега Хаби Алонсони танлашди?



"У бизнинг ўйин услубимизга ва ўйинчиларимизга тўлиқ мос келадиган доминант ва динамик тарзда ўйнашни афзал кўради. У етакчи ва унда яхши тавсиялар бор", — деб тушунтирди Рольфес.


Хаби бунга қадар Германияда пайдо бўлиши мумкин эди — у 2021 йилнинг баҳорида Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби билан шартнома бўйича деярли келишувга эришди. Алонсо якунда шошилмасликка қарор қилди ва "Реал Сосьедад"нинг иккинчи жамоасида қолди. "Мен ҳозирги жамоам билан ривожланишда давом этишни хоҳлайман. Бизнинг ушбу мавсумдаги режаларимиз улкан. Ўйинчиларимга сўнгги қадамни ташлашга ёрдам бериш — мен учун катта бахт".


У "Байер"даги тақдимотида ўз қарорини тушунтирди: "Мураббий сифатида менга яхшироқ бўлиш учун маълум жараёндан ўтиш керак эди. Шу сабаб аввалига "Реал"даги ёшлар билан бошладим, сўнгра "Реал Сосьедад"га йўл олдим, бу муҳим қадамлар эди. Энди катта клубни бошқариш вақти келди".


У қандай футбол ўйнайди?



Алонсо узоқ вақт тизимли мураббийлар билан ишлади. Бу факт ҳал қилувчи бўлиб қолмади ва Хабини ўзига хос ўйин услубини тарғиб қилишга мажбур қилмади. У ҳар бир услубнинг энг яхши томонларини олиб аралаштирди. "Алонсонинг услуби ўзи ўйнаган тики-такага ўхшайди. Шу билан бирга, у динамикроқ ва прессинг борасида агрессив. Тўп майдонда тез ҳаракатланади. Қанот ҳимоячилари юқорида ҳаракат қилишади, марказийлари эса доим кескин паслар беришади", — деб батафсил тушунтирди ESPN таҳлилчиси Дэвид Картлиж.


Шу билан бирга, Хаби ўзида маълум бир услуб борлигини инкор қилади ва футболчиларининг сифатларига эътибор беради: "Менда маълум бир ўйин услуби борми? Йўқ. Менга фақатгина футболчиларим ўйин пайтида нималарни ҳис этаётгани ва ундан сўнг улар билан нималарни гаплашишимиз муҳим. Агар менда барчаси яхши бўлса ва ўйинчиларимда муаммолар бўлса, унда барча ғоялар фойдасиз бўлади. Мен ўзгаришим ва мослашишим керак".


Нега Хабини барча яхши кўради?


Хаби Алонсо "Байер"даги тақдимотида яна ўзига хос кўринишга эга эди.



У бу билан яна ўз репутациясини эслатиб қўйди — Хаби Алонсони ўйнаган барча жойларида яхши кўришади.


Сиз Хаби Алонсо иштирокидаги қандайдир салбий воқеани эслай олмайсиз — баъзида у шунчаки спортдаги жентльменлик наъмунасидек кўринади. Ақлли, босиқ, оқил. У ҳар доим ўзини ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғловчи, ўйин тезлигига таъсир қиладиган кичик ва деярли сезиларсиз қарорлар қабул қиладиган ўйинчи сифатида таърифлаган. Аммо, бу шунчаки камтарлик, бундай ўйинчилар — архитекторлар.


"Ўйин услубим ҳеч қачон томошабоп бўлмаган, шу сабаб мен ҳеч қачон эътиборни жалб қилиш учун ҳеч нарса қилмаганман. Мен гол уриш учун уч ўйинчини алдаб ўтмайман, хет-трикдан сўнг ўз портретимни газетанинг илк саҳифасида кўрмайман — бу мен учун эмас. Аммо, аслида футбол шу: турли хил сифатларга эга ўйинчилар ўз маҳоратларини бирлаштиришлари. Фақатгина шу совринлар олиб келади", — деди у.


Алонсо нафақат Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонгани ва ажойиб Истанбул финалида гол ургани учун идеал карьерани ўтказмади. У Бенитес, Моуринью, Анчелотти ва Гвардиола билан ишлаган ва барчаси учун бирдек қадрли бўлган ноёб шахс, чунки у майдон марказида устунлик қилишга ёрдам берган.



Гарчи унинг отаси Перико Алонсонинг ўзи "Барселона"да ўйнаганига ва уч бор Ла Лигани ютганига қарамай, деярли балоғат ёшига қадар футболчилик фаолияти ҳақида ўйлашга рухсат беришмаган. Бир куни Хаби мактабда муҳим бўлган испан тили дарсидан муҳим тестдан ўта олмаган ва онаси бир ой футбол ўйнашни таъқиқлаган.


"Умуман футболчи бўлмаган деб ўйламаганман ва 16 ёшгача оддий ҳаёт кечирганман: мен шунчаки мактабда ўқиганман ва қўшимча спорт билан шуғулланганман, — деб эслади у. — Дарвоқе, барчаси шундай бўлгани учун омадим келди ва футбол менинг ўсишимга тўсқинлик қилмади, чунки болаликдан профессионал футболда бўлсангиз, унга боғланиб қолишингиз ва дунёни кўрмаслигингиз мумкин. Эҳтимол, шу менга ҳаёт қуришга ёрдам бергандир".


Шу боис Алонсо нафақат майдонда ақлли ва хотиржам кўринмайди, балки у активларини диверсификация қилиш, мобил иловаларга (беш-олти йил олдин) сармоя киритиш ва санъатга муҳаббати ҳақида гапирган.


Ҳа, у максимал тарзда ўзгача кийинади, гарчи модани унчалик кузатмаса-да: Мен эътиборни жалб қилмайдиган услубни афзал кўраман. Мен соатлар ва оёқ кийимларни танлашни яхши кўраман, лекин модалар қурбони эмасман. Мен энг сўнгги коллекциядаги барча нарсага эга эканлигимга ишончим комил эмас. Сўнгги пайтларда интернетда кўп нарсаларни сотиб оламан".


Энди Хаби Алонсони кўпроқ кўрамиз — ва уни кўпроқ яхши кўришимизга сабаб бўлади.



Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика