"Вулверхэмптон" Гедеш учун 18 млн евро тўлашга тайёр
28 апр 2022 13:57
Новости
"Вулверхэмптон" Гедеш учун 18 млн евро тўлашга тайёр
"Вулверхэмптон" раҳбарлари ёзги трансфер ойнасида ўз таркибларига "Валенсия" форварди Гонсало Гедешни қўшиб олишмоқчи.
"Бўрилар" 25 ёшли португалиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи, у ёзда клубини ўзгартиришга қарши эмас.
Гедеш учун "Вулверхэмптон" босслари 18 миллион евро атрофида сарфлашга тайёрлар. Эслатиб ўтамиз, форварднинг "Валенсия" билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Гонсало жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 6та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии