RU

Последние новости

15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  0 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  4 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   0 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  1 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  9 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0

Вучиничдан Жусилейгача ёхуд "Ал Жазира"нинг легионерлари Новости

Вучиничдан Жусилейгача ёхуд "Ал Жазира"нинг легионерлари

"Бунёдкор" клубининг ОЧЛ-2015 плей-оффида БААнинг "Ал Жазира" клубига қарши ўйнаши ҳақида хабар бергандик.
Рақиб ҳақида дастлабки маълумотлар ҳам тақдим этилди. Бугун эса "Ал Жазира"нинг легионерлари билан таништириб ўтамиз.

Жамоада тўрт нафар легионер тўп тепмоқда. Уларнинг энг машҳури шубҳасиз Мирко Вучинич ҳисобланади. Черногориялик футболчи Италиянинг "Лечче", "Рома" ва "Ювентус" каби клубларида фаолият олиб борган. Терма жамоа сафида ҳозирга қадар 40та ўйин ўтказиб 16та гол урган.



Мирко Вучинич
Туғилган санаси:
1983 йил 1 октябрь
Туғилган жойи: Югославия, Никшич шаҳри.
Бўйи: 186 см.
Амплуаси: ҳужумчи
Ютуқлари: Италия чемпиони (2012, 2013, 2014), Италия кубоги соҳиби (2007, 2008), Италия Суперкубоги соҳиби (2007, 2012, 2013).

Аргентиналик Мануэль Ланзини у қадар машҳур бўлмаслиги мумкин, лекин жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Профессионал фаолиятини 17 ёшида ўз юртида "Ривер Плейт" клубида бошлаган Ланзини бир йил Бразилиянинг "Флуминенсе" клубида ижарада ўйнашга ҳам улгурган. Шу йил БААга кўчиб келган. Аргентина ёшлар жамоаси сафида 4та ўйинда майдонга тушган.



Мануэль Ланзини
Туғилган санаси
: 1993 йил 15 февраль
Туғилган жойи: Аргентина, Итузаинго шаҳри.
Бўйи: 169 см.
Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ютуқлари: "Така Гуанабара" кубоги соҳиби (2012), Кариока чемпиони (2012), Аргентина чемпиони (2014)

Германиянинг "Гамбург" клубидаги фаолияти орқали танилган Жонатан Питроипа ҳам "Ал Жазира" сафида ўйнаб келмоқда. Буркина Фасолик футболчи Германияда "Фрайбург" ва Францияда "Ренн" клубларида ҳам ўйнаган. Терма жамоа сафида 51та учрашувда иштирок этиб 14та гол урган.



Жонатан Питроипа
Туғилган санаси:
1986 йил 12 апрель
Туғилган жойи: Буркина Фасо, Оуагадоугоу шаҳри.
Бўйи: 176 см.
Амплуаси: қанот ярим ҳимоячиси

Махачқалъанинг "Анжи" клубида ўйнаб ўзбек футбол мухлисларига таниш Жусилей ҳозирда "Ал Жазира" сафида фаолият олиб бормоқда. Ярим ҳимоячи Бразилияда "Малуселли" ва "Коринтианс" каби клубларда ўйнаган, Россияда "Анжи"да тўп тепган. Бразилия терма жамоаси сафида 2та учрашувда майдонга тушган. Қизиғи Жусилей ҳозирда Фаластин фуқароси сифатида "Ал Жазира" шарафини ҳимоя қилмоқда.



Жусилей
Туғилган санаси:
1988 йил 6 апрель
Туғилган жойи: Бразилия, Рио де Жанейро шаҳри.
Бўйи: 185 см.
Амплуаси: таянч ярим ҳимоячиси
Ютуқлари: Бразилия кубоги соҳиби (2009)


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика