RU

Последние новости

11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  2 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  2 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33

Войнески иккинчи, Бердиев ягона, Черандан дубль. "Пахтакор" - "Насаф" учрашувига оид 6та факт Новости

Войнески иккинчи, Бердиев ягона, Черандан дубль. "Пахтакор" - "Насаф" учрашувига оид 6та факт

Бундан бир неча соатлар олдин 2022 йилги Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби аниқланди.

"Пахтакор" ўз тарихида иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритди ёхуд Самарқанддаги сценарий такрорланди 

Бош соврин бу сафар ҳам "Пахтакор"га насиб қилди. "Насаф" билан ўйинда Чераннинг биргина голи "шерлар"нинг ғалабаси учун етарли бўлди. Биз эса мазкур беллашувга оид фактларни келтириб ўтамиз. 

1. Славче Войнески Ўзбекистон Суперкубогида ғолиб чиққан иккинчи хорижлик мураббийга айланди. Бундай вазифани биринчи маротаба ўтган мавсум Питер Хюистра бажарган эди. 

2. "Пахтакор" Суперкубокни қўлга киритиш борасида "Локомотив"га етиб олди. Бу икки жамоанинг музейида 2тадан Суперкубок бор. 



3. "Пахтакор" - "Насаф" ўртасида кечаётган Суперкубокларда 1тадан ошиқ гол урилаётгани йўқ. Яйпанда ҳам мазкур анъана давом этди. 

2016. "Насаф" - "Пахтакор" 1:0

2021. "Пахтакор" - "Насаф" 1:0

2022. "Пахтакор" - "Насаф" 1:0



4. Рўзиқул Бердиев битта жамоа билан 3та Суперкубокда  иштирок этган ягона мураббий бўлди. Бунга қадар Вадим Абрамов ( "Локомотив" бошқарувида 2014, 2015), Миржалол Қосимов ("Бунёдкор" ва АГМК жамоаси билан 2014, 2019) иккитадан ўйинда қатнашган. 

5. Драган Черан кетма-кет иккинчи йил Суперкубокда ғалаба голини урди. Шу билан бирга у 2та гол билан Андрей Акопянц, Леонид Кошелев, Темурхўжа Абдухолиқовга етиб олди. 

6. Сариқ карточкалар бўйича 2014 йил Ўзбекистон Суперкубогидаги рекорд такрорланди. Ўшанда Равшан Эрматов "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувида футболчиларга жами 8та сариқ карточка кўрсатган эди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика