RU

Последние новости

21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  0 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  2 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  4 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  39 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2

Воҳид Холбоев: "Муаммолар устига муаммолар" Новости

Воҳид Холбоев: "Муаммолар устига муаммолар"

Ўзбекистон Про-лигаси 12-тури доирасида "Нурафшон" - "Хотира-79" (3:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қийин, оғир ўйин бўлди. Биз муаммолар қаршисида қолиб кетдик. Ўтган ўйинда Элбек Равшановнинг қизил карточка олгани бугун билинди. Бир неча етакчиларсиз ҳаракат қилишга мажбур бўлдик. "Лабса" билан сафардаги баҳсда Фарруҳ Шотурсунов майдондан четлатилганди. Унинг хизматидан 3 баҳсдан буён фойдалана олмаяпмиз. У кейинги турдан яна майдонга қайтади.

Битта таркиб билан ўйнаяпмиз. Олдин ҳам айтганимдек захирамиз тор. 15 июндан эътиборан трансферлар ойнаси очилади ва таркибга 2-3 нафар тажрибали футболчиларни қўшиб оламан деб ният қилганман. Таркибга аҳамият берсак, Руслан Вагаповнинг бир ўзи, шундай ёшга кирган бўлса-да, икки бўлим мобайнида ёшлар билан тенгма-тенг югурмоқда. Мурод Ражабовга умуман дам берилмаяпти. Футболчиларга берилган юклама меъёридан ошиб кетган. Энди шундай қиламизки, айрим футболчиларга бемалол дам бериб, унинг ўрнига олиб келинганлар билан хотиржам ўйинни ўтказа оламиз.

Муаммолар устига муаммолар. Чап қанот ҳимоячимиз жароҳат олди. Унинг ўрнини ким босиши борасида қаттиқ ўйланяпман. Кейинги баҳсда етакчилардан бири "Ёзёвон" жамоасига қарши сафарда баҳс олиб борамиз. Умид қиламанки, унинг ўзи учрашувгача сафга қайтади.

Ҳа, Орифхўжа Абдуҳолиқовнинг ўйинларида бироз пасайиш бор. Бироқ ҳужумчи ҳар доим ҳам голлар киритиши учун мукаммал позицияда бўлиши керак. Машғулотларда унга ҳар доим қандай жойларда бўлиш кераклигини фишкалар қўйиб, яхши даражада тушунтиришга ҳаракат қиламан. Яқинда биз шифокорлар терма жамоаси билан назорат учрашувини у кўтаринки кайфиятда ўтказиб, иккита гол киритганди. Аммо, бизда боши ёки оёғига тўпни аниқ ташлаб берадиган футболчилар йўқ. Шу борада ҳам кўп ишлаш керак.

"Хотира-79" ҳам яхши жамоа экан. Сафардаги учрашувда 10 киши бўлиб, 2:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Ўртада катта танаффус бўлгани учун баҳсга яхшигина тайёрланиб олдик. Натижа ёмон эмас, ғалаба қозондик. Йигитларга раҳмат айтаман", - деди Воҳид Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика