RU

Последние новости

23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  0 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  17 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3

Воҳид Холбоев "Лабса"даги энг ожиз нуқтани айтди Новости

Воҳид Холбоев "Лабса"даги энг ожиз нуқтани айтди

Ўзбекистон Про-лигаси 10-тури доирасида "Нурафшон" - "Лабса" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб ёмон жамоа эмас. Бекорга улар гуруҳнинг юқори ўринларида юрмаябди. Бухорода биз бундан-да яхшироқ ўйнагандик, нисбатан осонроқ бўлганди, кўплаб вазиятлар яратгандик.

Иккинчи бўлимда ғалати ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ютиб кетиши мумкин эди. Ҳужумчиларимиз ёшлик қилди барибир, агар тажрибали, ёши катта футболчилар бўлганида хатоларни кечиришмасди. Жамоа барқарорликни намойиш эта олмаяпти.

Ҳозирги замонавий футболда уй-сафар деган тушунча бўлмаяпти. Шу боисдан барча учрашувларда икки томоннинг ҳам имкониятлари тенг баҳоланмоқда. Асосийси футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини бажара олишса, барчаси яхши бўлади.

Фарруҳ Шотурсуновнинг йўқлиги билинди. Ўтган ўйинга қараганда камроқ ҳужумлар уюштирдик. У ва Мурод Ражабов биргаликда марказни ўз қўлларига олишганди. Аммо Фарруҳ йўқлиги сабабли ўйинимизда узилишлар юзага келди.

Ҳа, охирги ўйинлар қизил карточкамиз кўпайди. Футболчилар ўзларини боса олишмаяпти. Руҳий томондан яхши тайёргарлик кўришмаяпти. Ўйлайманки, буни тузата оламиз.

Рақиблардаги энг ожиз нуқта - дарвозабон эди. Футболчиларимга кўп айтаман, қулай нуқта бўлса дарвозага зарба бериш керак. Бироқ улар телевизорда кўрганини қилишни исташади. Охиригача бориб, чизиқнинг устидан гол ургиси келади. Аммо бу каби дарвозабонларга узоқдан зарба бериб туриш керак.

"Лабса"га омад тилайман", - деди Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика