RU

Последние новости

09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  1 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  0 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  9

Воҳид Шодиев: "Қишда йўқотилган икки ой қимматга тушди" Новости

Воҳид Шодиев: "Қишда йўқотилган икки ой қимматга тушди"

Бугун "Бунёдкор" клуби янги ўйинчиларни таништириш маросимини ўтказди.

Унга кўра, "Қизилқум"дан ўтган ҳужумчи Воҳид Шодиев 14-рақамда ўйнайдиган бўлди. Тадбирдан кейин ҳужумчининг "қалдирғочлар" сафига ўтиши борасидаги фикрларини билиш мақсадида кичик суҳбат уюштирдик.

- Биринчи даврани "Қизилқум"да омадсиз ўтказганингизни ҳисобга олганда, "Бунёдкор"да рақобатга бардош бера оласизми?
- Муҳими рақобатнинг борлиги. Рақобатдан қўрқмайман, ишлайман ва ҳаракат қиламан. Биринчи даврада жароҳатлар ва айрим сабабларга кўра ўзимни кўрсата олмадим. "Бунёдкор"да имконият беришса, ундан фойдаланишга ҳаракат қиламан. "Қалдирғочлар" сафига айнан рақобат борлиги учун ҳам ўтдим. Чунки, айнан шу омил футболчини ўз устида кўпроқ ишлашга мажбур қилади.

- "Қизилқум"да фақат жароҳат ҳалал бердими ёки ўйин услубига мос тушмадингизми?
- Балки, уларнинг ўйин услубига ҳам мос тушмагандирман. Камига жароҳат. Бир қанча сабаблар йиғилиб омадсиз давра бўлди. Мен учун энг катта минус бўлгани, футболчининг жисмоний ҳолати учун жуда зарур бўлган қишки йиғинни ўтказиб юбордим. Икки ой давомида футболдан четда бўлдим. Шу сабаб, ўша йўқотилган икки ой ўрнини тўлдириш қийин бўлди.

- Мураббий "Бунёдкор"га таклиф этиш жараёнида сиздан нимани кутишини айтдими?
- Бу клубда олдин ҳам ўйнаганман. Жамоа ўз олдига доимо катта мақсадларни қўяди. Клуб ичидаги принципларни ва талабларни яхши биламан. Шу ўринда, менга олдинги ҳолатимга қайтиш учун имконият бераётган Миржалол Қосимовга раҳмат айтаман.



Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика