RU

Последние новости

12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  3 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  0 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  3 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  12 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1

Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон терма жамоаси бундан яхшироқ ўйнай олиши ва аслида кучлироқ эканлигини биламан" Новости

Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон терма жамоаси бундан яхшироқ ўйнай олиши ва аслида кучлироқ эканлигини биламан"

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Эрон - Гватемала (9:4) учрашувидан сўнг Эрон терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Шамсаи сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Қизиқарли ва яхши ўйин ўтказдик. Биз биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик, аммо иккинчи бўлимда ўйинимиз анча яхшиланди. Биз кўп вазиятларимизни кўкка совурдик. 4та гол ўтказиб бориш биз учун жуда ёмон натижа. Буни тўғрилашимиз керак. Плей-офф босқичида 4та гол ўтказиб юборишимиз мумкин эмас. Бу жуда хавфли.

- Эрон терма жамоасининг мундиалдаги мақсадлари қандай?

- Ушбу мусобақада "гранд" жамоалар жуда кўп. Бразилия энг кучайган паллада. Аргентина, Испания ва Португалия ажойиб ўйин намойиш этишмоқда. Қозоғистон терма жамоасини ҳам улар(фаворитлар - таҳририят) қаторига қўша оламан. Франция ҳам анча хавфли жамоа ҳисобланади. Ҳар бир ўйинга ўзгача ёндашишимиз керак. Шунингдек, плей-офф босқичида омад ҳам жуда қўл келади, қуръа натижалари омадли бўлиши ҳам жуда муҳим.

- Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Осиё мамлакатлари ҳақида ҳам фикр билдириб ўтсангиз...

- Таиланд ва Афғонистон "даҳшатли" ўйин намойиш этишмоқда. Тожикистон Марокашга қарши жуда тартибли ўйин ўтказди. Ўзбекистон терма жамоаси эса яхшироқ ўйнай олишини ва аслида кучлироқ эканлигини биламан, аммо менинг эшитишимча таркибингизда 2-3та асосий футзалчилар жароҳат олган. Бундай нарсаларни ўзгартириб бўлмайди, афсуски. Осиё катта ўсишга эришмоқда ва Осиё мамлакатлари дунёга хавф туғдириши мумкинлиги исботланмоқда.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика