RU

Последние новости

00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  0 23:50ЕЧЛ финали. ПСЖ - "Интер" 2:0 (матнли трансляция)  45 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  0 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  0 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  56 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  1 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  22 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 17:38"Атлетико" Фернандо Торрес билан шартномани узайтирди  0

"Водий футболи": "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви чипталари сотувда Новости

"Водий футболи": "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви чипталари сотувда

Водий клублари 27-тур ўйинларига тайёргарликни бошлашди.
"Қўқон-1912": "Металлург" билан ўйин учун чипталар сотувда

Якшанба куни бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви учун чипталар сотувга чиқди. Чипталар 2 хил тоифада бўлиб 5000 ва 10 000 сўмдан сотилмокда.

Шунингдек, учрашувнинг бошланиш вақти ҳам маълум бўлди. Эртага соат 14:00да ўринбосарлар баҳси ўтказилса, асосий таркиб учрашуви 25 октябрь куни соат 15:30да бошланади. Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.


"Нефтчи": Сардор Раҳмонов "Олмалиқ"қа қарши ўйнай олмайди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кейинги турни 26 октябрь куни сафарда "Олмалиқ" клуби меҳмони бўлади. Ушбу ўйинда жамоага ҳимоячи Сардор Раҳмонов ёрдам бера олмайди. Сабаби футболчининг сариқ карточкалари сони 4тага етди.

Маълумот учун, "Нефтчи" 48 очко билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.


"Андижон": Абдумалик Абдуллаев кейинги турни ўтказиб юборади

Олий лигада қолиш учун курашаётган "Андижон" клуби навбатдаги турни ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Ушбу учрашувни мезбонлар ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаев дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.  Ўтган турда майдонга тушмаган Иброҳим Отахоновнинг дисквалификация эса якунига етди.


"Навбаҳор": "Бухоро" билан 17:00да бошланади

"Навбаҳор" кейинги турни Бухорода "Бухоро" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур учрашув режага кўра 25 октябрда эмас, 26 октябрда ўтказилади. ПФЛ қарорига кўра 27-турдан ўрин олган айрим ўйинлар бир кунга кечиктирилди. Шу сабабли жамоа "Бухоро" билан 26 октябрда куч синашади. 26 октябрь санасидаги учрашув соат 17.00да бошланишини айтиб ўтиш жоиз. Ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув эса соат 15.00да старт олади.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика