RU

Последние новости

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

"Водий футболи". "Қўқон-1912" ғалабасиз серияга барҳам берди Новости

"Водий футболи". "Қўқон-1912" ғалабасиз серияга барҳам берди

Водий клублари орасида "Қўқон-1912" иккинчи даврани ғалаба билан бошлади.

"Нефтчи" 642 кунлик танаффусдан сўнг йирик ҳисобда ютқазди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби олий лиганинг 16-турида Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлиб 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, жамоа бу мавсумдаги биринчи бор йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Нефтчи" олий лигада сўнгги бор 2013 йилги мавсумнинг 24-турида "Пахтакор"га йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйган эди.

"Нефтчи" 16та ўйиндан сўнг 33 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.


"Қўқон-1912" етти ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди

Кеча "Қўқон-1912" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида таслим қилди.

Рустам Абдуллаев шогирдлари бундан олдин охирги марта 9-турда ғалаба қозонишган ва кетма-кет 7та учрашувда (6 мағлубият ва 1 дуранг) рақибни мағлуб эта олишмади.

Жамоа 14 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.


"Андижон": Кетма-кет тўртинчи бор ўз майдонимизда "Насаф"га ютқаздик

Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" клуби ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

"Бургутлар" охирги марта 2010 йил ўз уйида бу рақибни мағлуб эта олишган эди. Шундан кейин бўлиб ўтган кетма-кет тўртта баҳсда "аждарлар" водийдан ғалаба билан қайтишди.

Андижонда ўтган сўнгги тўрт учрашув:
02.08.2015 «Андижон» - «Насаф» 0:1
23.05.2014 «Андижон» - «Насаф» 0:1
05.10.2012 «Андижон» - «Насаф» 3:4
05.11.2011 «Андижон» - «Насаф» 0:4


"Навбаҳор": Бугун "Машъал"га қарши ўйнаймиз

Олий лиганинг 16-турида Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Муборакда "Машъал" клуби меҳмони бўлади.

Ўйин соат 18:30да Баҳром Вафоев номидаги стадионда бўлиб ўтади.

“Машъал” ва “Навбаҳор” олий лигада жами 29 бора тўқнаш келишган. Натижалар муборакликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Машъал” 12та ўйинда зафар қучган, 6та ўйинда дуранг қайд этилган. “Навбаҳор” ҳисоби 11та ғалаба бор.

Биринчи турда Наманганда ўтган баҳсда “Машъал” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Владислав Иванов ва Шохрух Достоновнинг голлари Муборак клубига уч очко келтирган эди.

Бу жамоаларнинг Муборакда ўтган ўйинларида “Машъал” 9 бор зафар қучган. Уч бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. “Навбаҳор” ҳисобида 2та ғалаба мавжуд. Сўнгги марта “Навбаҳор” Муборакдан 2004 йил ғалаба билан қайтган. Шундан кейин ташкил этилган 9та учрашувда “Машъал” ўз уйида бу жамоани фақат мағлуб этган. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика