RU

Последние новости

12:43"Арсенал" "Кристал Пэлас" вингерига қизиқмоқда  0 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  3 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  32 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0

"Водий футболи": Бугун водий дербиси Новости

"Водий футболи": Бугун водий дербиси

Бугун Наманган шаҳрида водий дербиси бўлиб ўтади.
"Навбаҳор" ва "Нефтчи": Водий дербисига барчани чорлаймиз

Бугун Намангандаги "Марказий" стадионда "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Соат 18:00да бошланадиган ушбу баҳсни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 47 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 24та ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 12 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 11та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган.

“Навбаҳор” ўз уйида ташкил этилган учрашувларнинг 9тасида уч очкони қўлга киритган. Тўққиз марта ғолиб аниқланмаган. Беш бор “Нефтчи” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган. Наманганда бўлиб ўтган охирги икки ўйинда бир хил 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Кеча ушбу жамоаларнинг ёшлари ўзаро тўқнаш келишди. Унда "Нефтчи" ёшлари 1:0 ҳисобида зафар қучишди.


"Андижон": Бугун "Олмалиқ"қа қарши баҳс

Бугун Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионида "Андижон" ва "Олмалиқ" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да старт олади.

“Андижон” ҳамда “Олмалиқ” олий лигада жами 13 бора тўқнаш келишган. “Олмалиқ” 7 марта, “бургутлар” 4 марта ғолиб чиққан, иккита баҳсда дуранг натижаси қайд этилган.

“Андижон” ўз уйида ўтказган 6та ўйиннинг 4тасида ғолиб бўлган. Фақат бир марта (2012 йил) “Олмалиқ” сафардан ғалаба билан қайтган. Битта ўйин дуранг билан тугаган.

Кечаги ёшлар лигаси доирасидаги ўйинда "Андижон" 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.


"Қўқон-1912": "Насаф" билан умуман дуранг ўйнамаганмиз

Эртага 16 август куни "Қўқон-1912" ва "Насаф" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

“Қўқон-1912” ва “Насаф” олий лигада жами 11 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 7та ўйинда ғолиб бўлишган. “Қўқон-1912”  ҳисобида 4та ғалаба бор. Бу жамоалар ҳозирга қадар умуман дуранг ўйнашмаган.

Водийда бўлиб ўтган беш ўйиндан тўрттасида “Қўқон-1912” ғалаба қозонган. “Аждарлар” сафарда бир марта (2000 йил) уч очкони қўлга киритган. Охирги икки ўйинда қўқонликлар рақибни бир хил 3:0 ҳисоблари билан таслим қилишган.
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика