Водий футболи. "Андижон"да янги мураббий иш бошлади
02 сен 2015 14:46
Новости
Водий футболи. "Андижон"да янги мураббий иш бошлади
“Қўқон-1912”: Асилбек Омонов 22 ёшни қарши олди
Кеча “Қўқон-1912” жамоаси дарвозабони Асилбек Омонов туғилган кунини нишонлади. Юртимизда мустақиллик байрами ўтказилган пайтда Асилбек Омонов 22 ёшни қарши олди. Асилбек Омонов 1993 йилнинг 1 сентябрь санасида Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида таваллуд топган.
Шу муносабат билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ходимлари ва футбол мухлислари номидан дарвозабонимизни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, келгуси ишларига омад тилаб қоламиз.
"Андижон": Сергей Ковшов мавсум охиригача бош мураббий бўлиб ишлайди
Бугун "Андижон" клуби раҳбарияти мажлис ўтказди. Унга кўра Эдгар Гессга олиб борган ишига миннатдорчилик билдириб уни истеъофга чиқарди.
Жамоани мавсум охирига қадар Сергей Ковшов бош мураббий бўлиб ишлайдиган бўлди. "УзДонгЖу" бош мураббийи Нозим Муллаохунов эса "бургутлар"га катта мураббий этиб тайинланди. Ёрдамчи мураббийлар Олег Тюлкин ва Виталий Легай ҳам клубда қолишди.
"Навбаҳор": "Динамо" билан ўйинга Тошкентда тайёргарлик кетмоқда
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 мусобақаси саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриши муносабати билан олий лигада кичик танаффус юзага келганидан хабарингиз бор.
"Бунёдкор"га қарши кечган учрашувдан сўнг футболчиларга қисқа муддатли таътил эълон қилинганди. Таътил якунига етгач кечадан бошлаб жамоа аъзолари Тошкентда йиғилиб "Геофизика" қароргоҳида тўпланишди. "Лочинлар" шу ерда истиқомат қилиб, машғулотларни давом эттиришади.
Эслатиб ўтамиз, 21- тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" 12- сентябрь куни Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши меҳмонда ўзаро куч синашади.
Комментарии