RU

Последние новости

08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  4 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  6 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  7 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  13 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  7 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  3

"Водий футболи": "Андижон" "Қўқон-1912"га ютқазди Новости

"Водий футболи": "Андижон" "Қўқон-1912"га ютқазди

Олий лиганинг 19-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ниҳоят ғалабага эришди.
"Андижон" - "Қўқон-1912" 1:2

Кеча олий лиганинг 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар зафар қучишди. Отабек Ҳайдаровнинг дублига мезбонлар сафида Анвар Бердиев бир бир жавоб берди - 1:2.

Шу тариқа, "Қўқон-1912" ўз очколарини 17тага етказиб олди ва 12-ўринга чиқиб олди. "Андижон" ҳисобида 14 очко бор, жамоа ҳамон 15-ўринда.

"Андижон" 20-турда "Бухоро" клуби меҳмони бўлса, "Қўқон-1912" кейинги турни ўз уйида "Олмалиқ"қа қарши ўтказади.



"Нефтчи": Иккинчи даврадаги илк ютуқ

Кеча "Нефтчи" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бекободликлар вакили Саиджон Абдужабборов ҳисобни очганига қарамай фарғоналиклар иродали ғалабани қўлга киритишди. Сардор Раҳмонов ва Шерзод Ҳакимовнинг голлари Мурод Исмоилов жамоасига иккинчи даврадаги биринчи ғалабани келтирди.

Фарғона жамоаси ўз очколарини 36 очкога етказиб олди, "Нефтчи" 5-ўринда бормоқда.

"Нефтчи" энди 26 август куни Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади.



"Навбаҳор": "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйдик

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 19-турини Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўтказди. Ушбу ўйинда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа ютқазиб қўйди - 0:2.  

Шу тариқа, "Навбаҳор"нинг иккинчи даврадаги мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди. Жамоа 25 очко билан 8-ўринда бормоқда.

"Лочинлар" навбатдаги турни Наманганда "Бунёдкор" клубига қарши ўтказишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика