RU

Последние новости

23:40Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка". Таркиблар аниқ!  1 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:59АПЛ. "Манчестер Сити" – "Астон Вилла". Ҳусанов яна захирада  26 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  7 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  6 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  12 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  7 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0

"Водий футболи". "Андижон" Бухорога етиб борди Новости

"Водий футболи". "Андижон" Бухорога етиб борди

Водий клублари эртага олий лига доирасида 20-турни ўтказишади.

"Андижон" Бухорога етиб борди

Бугун эрталаб соат 07:00 да “Андижон” жамоаси Тошкентдан Бухорога етиб келди. Шаҳар марказидаги “Бухоро Гранд” меҳмонхонасига жойлашган жамоамиз эртага бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлади.

Ҳар доимгидек бу сафар ҳам таркибда ўзига яраша йўқотишлар бор. Сариқ карточкалари сони 4 тага етгани боис Санжар Асқаралиев “Бухоро”га қарши учрашувни ўтказиб юборади. Аммо қолган футболчиларнинг барчаси ўйинга тайёр. Бугун ёшлар жамоамиз “Бухоро” ўринбосарлари билан куч синашади. Учрашув соат 17:00 да бошланади. Ана шу ўйиндан кейин жамоамизнинг асосий таркиби ўйиндан олдинги машғулотини ўтказади.


"Нефтчи": Муҳсин Убайдуллаев "Машъал"га қарши ўйнай олмайди


Фарғонанинг "Нефтчи" клуби олий лиганинг 20-турини Муборакда "Машъал" клубига қарши ўтказади.

Ушбу ўйинда Муҳсин Убайдуллаев қатнаша олмайди. Сабаби футболчи ўтган турда мавсумдаги ўзининг тўртинчи сариқ карточкасини олди.

Бугун ушбу жамоаларнинг ёшлари ўзаро куч синашишади. Баҳс 17:00да бошланади. Эртага асосий таркиблар ўртасидаги ўйин соат 18:00да старт олади.


"Навбаҳор": Танташев иккинчи бор жамоамиз иштирокидаги ўйинда ишлайди

26 август кунги "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувини бош ҳакам Ильгиз Танташев бошқаришидан хабарингиз бор. Ушбу ўйин жорий мавсумда бухоролик рефери учун "лочинлар" иштирокидаги иккинчи беллашув бўлади.

Аввал Танташев "Қизилқум" билан (13- тур) сафарда ўтказилган ўйинда ҳакамлик қилган. Ўшанда навоийликлар 3:2 ҳисобида устун келишган. Эътибрлиси,  олий лига жорий мавсумида "Бунёдкор" қатнашган учрашувларда Ильгиз Танташев ишламаган. У мамлакат чемпионати амалдаги мавсумида жами саккиз ўйинни бошқарган. Бош ҳакам футболчиларга жами 32 бор (ҳар бир ўйинда ўртача тўрттадан) сариқ карточка кўрсатган, икки бор чўнтагидан қизил карточка олган. Танташев бошқарган беллашувларида 5 бор пенальти белгилаган.

11 метрли жарима зарбасини кўрсатиш бўйича у ҳамкасблари орасида Вадим Агишев билан пешқадамлик қилиб келмоқда. Ҳакамнинг ҳар бир ўйинда ўртача олган бахоси 7,65 баллга тенг. Бу борада Танташев энг охирги ўринда турибди.


"Қўқон-1912": "Олмалиқ" билан ўйин соат 17:00да бошланади

Эртага олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Олмалиқ" ўйини бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да "Марказий" стадионида бошланади.

Бугун соат 16:00да ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

"Қўқон-1912" айни пайтда 17 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика