RU

Последние новости

15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  13 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  3 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  4

"Водий футболи". Учта клуб ҳам кубокдан чиқиб кетди Новости

"Водий футболи". Учта клуб ҳам кубокдан чиқиб кетди

Кеча водийнинг уч клуби Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб учрашувини ўтказишди.
"Навбаҳор": "Локомотив"га ютқазиб қўйдик

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби кеча Кубок доирасида "Локомотив" билан беллашди. Илк учрашувда 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйган "лочинлар" кеча ўз майдонида 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Дилшод Жабборов "темирйўлчилар" дарвозасига урилган ягона голга муаллифлик қилди.

Маълумот учун, "Навбаҳор" 26 июнь куни "Шўртан"га қарши олий лиганинг навбатдаги тур ўйинини ўтказади.


"Андижон": Кубокдан чиқиб кетдик

Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" клуби кеча Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичи доирасида Бекободда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб мусобақадан чиқиб кетди. Жамоа энди 26 июнда Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлади.


"Нефтчи": "Бухоро" билан ўйин соат 19:00да бошланади

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби "Бухоро" билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов ушбу учрашувда жамоага ёрдам бера олмайди.

Эртага ёшлар лигаси доирасидаги учрашув соат 18:00да Қиргулидаги стадионда бўлиб ўтади. Асосий таркиблар ўртасидаги баҳс эса 19:00га белгиланди.

 Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" - "Бухоро" ўйини 26 июнь куни "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.


"Қўқон-1912": "Сўғдиёна" кейинги босқичга чиқди

Қўқоннинг "Қўқон-1912" жамоаси кеча Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилди. Дастлабки учрашувда "Сўғдиёна" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Кечаги жавоб баҳсида ҳам Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа мағлуб бўлди - 1:2 ва мусобақани тарк этди.

"Қўқон-1912" олий лиганинг 14-турини сафарда айнан "Сўғдиёна"га қарши ўтказади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика