RU

Последние новости

09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  5 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0

"Водий футболи": Отабек Исроилов энди "Андижон"да Новости

"Водий футболи": Отабек Исроилов энди "Андижон"да

Ўтган ҳафта "Нефтчи"да кўрикда бўлган Отабек Исроилов энди "Андижон" йиғинида иштирок этмоқда.

"Нефтчи": 21 июлдан йиғин Тошкентда давом этади

Жамоа тайёргарликинг дастлабки босқичини Фарғонада ўтказмоқда. 21 июлдан эса Мурод Исмоилов шогирдлари йиғинни Тошкентда давом эттиришади. Ушбу йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Рақиблар ҳақида маълумот кейинроқ тақдим этилади.


"Андижон": Отабек Исроилов таркибга қўшилди

“Андижон” жамоасининг ўз қароргоҳида олиб бораётган тайёргарлиги давом этмоқда. Кечаги машғулотлар ҳам икки маҳал “Соғлом авлод” стадионида ўтказилди.

Таркибда янги ўйинчилардан Иқбол Бобохонов, Баҳодир Муртазоев, Шаҳбоз Жумабоев, Рустам Боқиев, Хондамир Юлдашев машғулотлар иштирок этишаётганини айтиб ўтгандик. Шунингдек, машғулотларда Турсунбой Хусанов ҳам қатнашмоқда. Кеча “Андижон” сафига ҳужумчи Отабек Исроилов ҳам қўшилди. Биринчи даврани “Бухоро” жамоасида ўтказган фарғоналик бу футболчи “Андижон” машғулотларида қатнашишни бошлади. “Бухоро”даги ўзгаришлардан кейин Исроилов жамоани тарк этди. Таркибга яна янги ўйинчиларни қўшилиши кутилмоқда.


"Навбаҳор": Алишер Саматов: "Чирчиқда асосан жисмоний ҳолатни кўтаришга эътибор берилмоқда"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ҳимоячиси Алишер Саматов жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида гапириб берди.

- Тайёргарлик режа асосида бошланди. Чирчиқда бошланган ўқув-йиғин машғулотларида жисмоний ҳолатимизни кўтариш ва кўпроқ куч тўплашга катта аҳамият берилмоқда. Шу сабабли йиғинларни бошлаб юборганмиз. Кейинчалик пойтахтда ҳам йиғин ўтказиш режалаштирилган. Менимча, у ерда кўпроқ назорат учрашувларида, машғулотларда тактика ва турли схемалар устида ишласак керак.  Ҳозирча Қаҳрамон Муҳаммаджонов келди. У «Қўқон-1912»да ижара асосида тўп сураётганди. Қолаверса, Ботир Тўрабоев, Ғайрат Жўраевлар ҳам жамоага қайтишган. Ҳозирча мана шу футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда. Дарвоқе, «Олмалиқ» клубидан дарвозабон Акмал Ортиқов ҳам келган. У ҳам кўрикдан ўтмоқда. Таркибга яна кимлар келиши менга маълум эмас. Йиғинлар давомида барчасига ойдинлик киритилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика