RU

Последние новости

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

"Водий футболи": "Нефтчи" бугун Ғузорга қараб йўлга чиқади Новости

"Водий футболи": "Нефтчи" бугун Ғузорга қараб йўлга чиқади

Водий клублари иккинчи давра олдидан сўнгги трансферларни амалга оширишмоқда.

"Қўқон-1912": Игорь Голбан 25 ёшга тўлди

Бугун жамоамизнинг маҳоратли ҳимоячиси, мухлисларнинг ёқимтой футболчиси россиялик легионер Игорь Голбаннинг туғилган куни. Игорь Голбан бугун 25 ёшга тўлди.
 
Шу муносабат билан футболчимизни "Қўқон-1912" ФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва барча ишчи ходимлар , қўқонлик футбол ишқибозлари номидан табриклаймиз. Унга узоқ умр. сиҳат-саломатлик тилаймиз.


"Андижон": Янгиларга рақамлар берилди

Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев, шунингдек, ҳимоячи Иқбол Бобохонов ва ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Олимов иккинчи даврада “Андижон”да ўтказишади. Бу футболчиларни майдонда қайси рақамлар остида ўйнаши ҳам маълум бўлди.

Анвар Бердиев 13-рақам остида тўп тепади. Бобохоновга 5-рақам ва Олимовга 30-рақамли футболка берилди.

Шу жумладан тажрибали ҳимоячи Илҳом Суюновни ҳам жамоамиз сафига қўшилиши кутилмоқда. Агар у ҳам руйхатдан ўтказиладиган бўлса, Суюнов 27-рақам остида ҳаракат қилади.


"Нефтчи": Бугун Ғузор сари йўлга чиқамиз

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бугун Тошкентга қараб йўлга чиқади.

Мурод Исмоилов бошчилигидаги жамоа олий лиганинг 16-турида Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади. Ўйин 2 август куни бўлиб ўтади.

Жамоа бугун тунда пойтахтдан Қарши шаҳрига поездда жўнаб кетади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика