RU

Последние новости

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  2 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

"Водий футболи". "Нефтчи" 14 май куни Тошкентга боради Новости

"Водий футболи". "Нефтчи" 14 май куни Тошкентга боради

Водий клублари 9-турга тайёргарликни бошлашмоқда.
"Андижон": Дербига тайёргарлик бугундан бошланади

10 май куни “Локомотив” клубига қарши кечган учрашувдан сўнг бош мураббий Эдгар Гесс футболчиларга бир кунлик дам берди. Бугундан жамоамиз Андижонга йиғилиб яна бир муҳим беллашувга тайёргарликни бошлайди.

Олий лиганинг 9-турида “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Водий дербиси бўлгани боис бу ўйиннинг аҳамияти катта. Чунки жамоалар нечанчи ўринда боришларидан қатъий назар, дербида кураш шиддатли кечади. Учрашувнинг аҳамияти юқорилиги боис дербига тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлади.

Бугун куннинг иккинчи ярмидан футболчилар клуб қароргоҳида йиғилиб машғулотларни бошлайдилар. Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув 16 май куни “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади.


"Навбаҳор": Эрматов иккинчи бор ўйинимизда ишлайди

Олий лиганинг 9-турини Андижонда мезбонларга қарши ўтказадиган "Навбаҳор" бугун ушбу учрашувга тайёргарликни бошлайди.

Шамоллаб қолгани туфайли ўтган ўйинни ўтказиб юборган Раббим Ҳасанов бугунги машғулотларда умумий гуруҳда ишлаши кутилмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

ПФЛ водий дербисига Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасини тайинлади. Эрматов бу йил "лочинлар" иштирокидаги иккинчи ўйинда ишлайди. Бунгача у 3-турдан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" ўйинида ҳакамлик қилганди. Ўша учрашув 1:0 ҳисобида Фарғона клубининг ғалабаси билан тугаган эди.


"Нефтчи": 14 май куни Тошкентга борамиз

Чемпионатда мағлубиятсиз иштирок этаётган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги ўйинни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Мурод Исмоилов шогирдлари Фарғонадаги ўз базаларида муҳим ўйинга жиддий тайёргарлик олиб боришмоқда. "Шерлар" иштирокидаги ўйинларни кўриб рақиб ҳақида маълумотлар тўпланмоқда.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра жамоа 14 май куни Тошкентга келади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика