RU

Последние новости

07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  3 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  3 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  73 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6

“Водий футболи”. “Навбаҳор” Тошкентда йиғилди Новости

“Водий футболи”. “Навбаҳор” Тошкентда йиғилди

Водий футболига оид янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугундан машғулотлар бошланди
Эдгар Гесс кеча футболчиларга бир кунлик дам берган эди. Бугундан яна машғулотлар бошланди, тушда ўтказилган машғулотда барча ўйинчилар иштирок этишди.

Олий лиганинг 9-турида “Навбаҳор”га қарши кечган беллашувда қизил карточка олган Санжар Асқаралиев ҳамда Иброҳим Отахоновлар кейинги ўйинда майдонга тушишлари мумкин. Улар битта ўйинга дисквалификация қилинган эди.


“Қўқон-1912”: Футболчиларга бир кунлик дам берилди

Қўқонликлар олий лига 10-турида “Локомотив”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Бугун бош мураббий Рустам Абдуллаев футболчиларга бир кунлик дам берди. Эртадан эса навбатдаги учрашувга тайёргарлик бошланади.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоаси 11-турда ўз майдонида “Навбаҳор” билан куч синашади.


“Навбаҳор”: Жамоа Тошкентда йиғилди
Олий лига 11-турида “Олмалиқ” билан ўтказилган ўйиндан кейин футболчиларга дам берилмади. Жамоа кеча клуб базасида машғулот ўтказди. Бугун эса жамоа Тошкентда йиғилди. Кечки машғулот пойтахтда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” жамоаси ўзининг навбатдаги ўйинини 27 май санасида Ўзбекистон кубогининг 1/8 финали доирасида Тошкентнинг “Локомотив” клубига қарши ўтказади.

“Нефтчи”: Дербига тайёргарлик бошланди
“Нефтчи” олий лиганинг охирги иккита турида “Пахтакор” ва “Насаф”га имкониятни бой бериб қўйди.

Жамоа бугундан машғулотларга киришди. Навбатдаги турда ҳам клубни қийин ўйин кутиб турибди. Олий лига 11-турида “Нефтчи” водий дербисида “Андижон”га қарши майдонга тушади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика