RU

Последние новости

16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 16:09Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг жавоб баҳсида ЎзСҚБ билан ўйнамоқда  0 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  2 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  10 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   3 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  1 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2

"Водий футболи". Кимсанов ва Бақоев кейинги турни ўтказиб юборади Новости

"Водий футболи". Кимсанов ва Бақоев кейинги турни ўтказиб юборади

Водий клублари 9-турдан олдин бир қатор йўқотишларга учрашди.
"Андижон": Раҳмонов, Аъзамов ва Турсунов машғулотларга қўшилишди

“Андижон” жамоасини водий дербисида “Навбаҳор”га қарши ўйинга тайёргарлиги кечадан бошлаганди.

“Локомотив” билан бўлган аввалги турда майдонга тушмаган асосий таркиб ўйинчилари Расул Раҳмонов, Рустам Аъзамов ва Даврон Турсунов таркибга қайтган ҳолда машғулотларда астойдил шуғулланишмоқда. Турсунов дисквалификация туфайли аввалги турни ўтказиб юборганди. Аъзамов билан Раҳмоновда кичик жароҳат бор эди. Бу икки футболчини “Навбаҳор”га қарши учрашувда майдонга тушиши ҳозирча аниқ эмас. Уч кун давомида бош мураббий уларнинг имкониятига қараб бир қарорга келади.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги беллашув 16 май куни бўлиб ўтади.


"Қўқон-1912": Жамоамиз "Шўртан"га қарши тайёргарликни бошлади


Кеча "Қўқон-1912" жамоаси ўз қароргоҳида йиғилиб навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади. Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа 9-турда ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" клубига қарши ўйнайди.

Ушбу учрашувда Жалил Кимсанов ўтказиб юборади. Сабаби футболчи ўтган турда "Қизилқум"га қарши баҳсда қизил карточка олганди.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" - "Шўртан" учрашуви 16 май куни бўлиб ўтади.


"Навбаҳор": Улуғбек Бақоев "Андижон"га қарши ўйнай олмайди


Наманганнинг "Навбаҳор" клуби кейинги тур водий дербиси доирасида "Андижон" меҳмони бўлади.

16 майдаги баҳсда Улуғбек Бақоев майдонга туша олмайди. Сабаби тажрибали ҳужумчининг олий лигадаги огоҳлантиришлари сони 4тага етди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика