RU

Последние новости

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  8 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

“Водий футболи”. Бугун ёшлар лигасида водий дербиси Новости

“Водий футболи”. Бугун ёшлар лигасида водий дербиси

Водий футболига оид янгиликларни беришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун ёшларимиз ўйнайди

Олий лиганинг 9-турида “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Мазкур учрашувга жамоамизнинг тайёргарлиги қизғин давом этмоқда.

Бугун Олтинкўл туманидаги марказий ўйингоҳда “Андижон” ва “Навбаҳор” ёшлар жамоалари ўзаро куч синашишади. Водий дербиси бўлгани боис ўринбосарлар беллашуви ҳам қизғин ўтиши аниқ. Учрашув соат 16:30да бошланади.

"Қўқон-1912": Ёшларимиз бугун "Шўртан"ни қабул қилади

Бугун ёшлар лигасининг 9-тур ўйинлари давом эттирилади. Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги "Қўқон-1912" ёшлар жамоамиз ўз майдонида "Шўртан" ёшлар жамоасини қабул қилади. Таъкидлаш жоизки, ёшларимиз чемпионатда шу кунгача 8 та ўйин ўтказиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

Бугунги рақибимиз "Шўртан" эса ўтган турда "Олмалиқ"ни қабул қилиб, ўз дарвозасидан жавобсиз 8 та тўп ўтказиб юборганини айтиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Қўқондаги "Марказий" стадионда кечадиган мазкур баҳс соат 16:30 да бошланади.

Ўйлаймизки, ёшларимиз бугун ҳам стадионга ташриф буюрган мухлисларимизни хурсанд этади.

“Навбаҳор”: Ёшларимиз водий дербисига шай

Бугун Ёшлар лигаси доирасида “Навбаҳор” ёшлари “Андижон” меҳмони бўладилар. Олтинкўлдаги марказий ўйингоҳда 16:30 да бошланадиган учрашувга барча ўйинчилар тайёр. Айни пайтда “Навбаҳор” ёшлари 10 поғонани банд этиб туришибди, ўзларидан юқоридаги 3 жамоа билан фарқ бор йўғи 1 очко. Демак, наманганлик ёш футболчилар бугун ғалаба қозонишса, турнир жадвалида кўтарилиб олишлари мумкин.

“Нефтчи”: Бугун ёшларимиз майдонга тушишади

Ёшлар лигасининг 9-тур беллашувлари давом этмоқда. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ёшлари бугун Қибрайдаги стадионда “Пахтакор” ёшлари билан куч синашадилар. Учрашув 17:00 да бошланади. Афсуски, “Нефтчи”нинг асосий жамоасидан фарқли ўлароқ ёшлар мавсумни муваффақиятсиз бошлашди. Шу кунга қадар ўтказилган 8 та ўйинда бор йўғи иккита ғалаба ва битта дуранг, 5 та баҳсда эса мағлубият алами тотиб кўрилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика