RU

Последние новости

14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  9 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  15 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  2 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  15 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  8 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  16 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  13 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  5

"Водий футболи": Бугун "Навбаҳор" ва "Андижон" ўйнайди Новости

"Водий футболи": Бугун "Навбаҳор" ва "Андижон" ўйнайди

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган баҳслар давом этади.
“Андижон”: Бугун кучли рақиб синови

Бугун олий лигада 8-турнинг яна бешта учрашуви бўлиб ўтади. “Андижон” жамоаси айни пайтда “Локомотив”га қарши тайёргарликнинг сўнгги соатларини ўтказмоқда.

Икки кун мобайнида жамоамиз Тошкентда машғулотлар ўтказди. Бугун ўйнашга тайёр бўлган футболчиларнинг барчаси соғлом ва ҳеч қандай муаммо йўқ. Албатта, “Локомотив” мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан ҳисобланади. Шу боис бугун андижонликлар кучли рақиб синовидан ўтишади.

Кеча “Локомотив” ва “Андижон” ёшлари жамоалари ўртасидаги беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.


"Навбаҳор": Қаршиликларга қарши ўйнаймиз

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. Соат 18:00да бошланадиган ўйинга барча мухлисларни чорлаб қоламиз.

Айни пайтда мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Насаф"га қарши ўйин қийин ўтиши шубҳасиз. Бу мавсумда "лочинлар" 2та ўйинда ғалаба қозонишган, 1та учрашув дуранг билан тугаган ав 4 марта мағлуб бўлишди.

Кеча бу жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда "Насаф" ёшлари 1:0 ҳисобида зафар қучишди.


"Нефтчи": Жавоҳир Расулов олий лигадаги биринчи голини урди   

Кеча Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиннинг 44-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Расулов "Динамо" дарвозасига гол урди. Шу тариқа, Расулов олий лигада ўзининг дастлабки голини уришга муваффақ бўлди.

2012 йилда олий лигада дебют қилган футболчи бунга қадар рақиб дарвозасига йўл топа олмаётганди. Кечаги баҳс Жавоҳир учун алоҳида аҳамият касб этди.

Учрашувда "Нефтчи"дан Расуловдан ташқари Аббос Махсталиев ва Айбек Нурбоев гол уришди.


"Қўқон-1912": Мавсумдаги иккинчи четлатиш

Кеча олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашувида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндаги ҳисобни қўқонликлар ҳужумчиси Носир Отақўзиев очганди. Бироқ 17-дақиқадаёқ Жалил Кимсановнинг четлатилиши натижасида "Қўқон-1912" 10 киши бўлиб қолди. Мезбонлар иккинчи бўлимда сондаги устунликни сифат устунлигига айлантира олишди.

Бу мавсумда "Қўқон-1912" жамоасининг иккинчи футболчисига қизил карточка кўрсатилди. 3-турда Қаршида меҳмон бўлган жамоа сафида Қувондиқ Рўзиев четлатилганди. Ҳозирча энг кўп қизил карточкани "Бунёдкор" футболчилари олишди - 3та. "Қўқон" бу борада иккинчи ўринда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика