RU

Последние новости

08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланди  0 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  3 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  1 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  1 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  3 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  6 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  7 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1

"Водий футболи": Алибобо Раҳматуллаев "Навбаҳор"га ўтишга яқин Новости

"Водий футболи": Алибобо Раҳматуллаев "Навбаҳор"га ўтишга яқин

Водий клублари иккинчи даврага тайёргарлик кўришмоқда.

"Навбаҳор": Алибобо Раҳматуллаев иккинчи даврада Наманганда ўйнашга яқин

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби иккинчи даврага тайёргарлик доирасида "Шўртан"га қарши ўйин ўтказди. Ушбу учрашувда "Бухоро" ярим ҳимоячиси Алибобо Раҳматуллаев "лочинлар" сафида майдонга тушди. Агар футболчининг ҳаракатлари Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штабига маъқул келса у иккинчи даврани "Навбаҳор"да ўтказади.


"Андижон": Тошкент йиғини тугади

"Андижон"нинг Тошкентда олиб борган ўқув-машғулот йиғини ниҳоясига етди. 20 июлдан 26 июлгача андижонликлар пойтахтда шуғулландилар. Йиғиннинг сўнгги кунида жамоа “Динамо”га қарши майдонга тушди.
 
Дукентда бўлиб ўтган бу учрашувда “Андижон” рақибини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иброҳим Отахонов, Темур Васильев ва Анвар Бердиев самарқандликлар дарвозасини ишғол этишди.
 
“Андижон” таркиби: Геннадий Мошняга, Умрилло Рамозонов, Даврон Турсунов, Жавлон Гусейнов, Иқбол Бобохонов, Иброҳим Отахонов, Асқар Жадигеров, Рустам Аъзамов, Темур Васильев, Предраг Вуйович, Анвар Бердиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Асқаралиев, Лочин Солиев, Иқбол Акрамов, Шукур Жумабоев, Абдумалик Абдуллаев, Турсунбой Хусанов, Хондамир Юлдашев.
Голлар: Отахонов, Васильев, Бердиев (пенальти).

Ушбу ўйиндан кейин Эдгар Гесс футболчиларга бир кунлик дам берди. Энди жамоамиз тайёргарликни Андижонда давом эттиради.


"Нефтчи": Олимпиячилар сафга қўшилишди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби иккинчи даврага тайёргарликни Қиргулидаги базада давом эттирмоқда.

Мурод Исмоилов жамоасига ҳужумчи Отабек Исроилов келиб қўшилгани ҳақида хабар бергандик. Кеча жамоа сафига Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида қатнашган футболчилар Аббос Махсталиев, Муҳсин Убайдуллаев, Абдуллоҳ Олимов ва Мурод Бобожонов қайтиб келишди.


«Қўқон-1912»: Тошкент шаҳрида фарм-клуб очилди

Фарм-клубда 1998-2000 йилларда туғилган болалар Тошкент шаҳар биринчилигининг 2-лигасида тўп тепишади. Бу жамоага истеъдодли ешлар мураббийи Фарҳоджон Раҳимбердиев устозлик қиладиган бўлди. Жамоа машғулот ва уй ўйинларини ўтказиши учун Тошкент тўқимачилик комбинати ўйингоҳи ижарага олинди. Фарм-клуб очишдан мақсад «Қўқон-1912» жамоасиги янги футболчиларни тарбиялаб етказиб беришдир.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика