RU

Последние новости

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  0 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  1 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

“Водий футболи”. 11-турда иккита водий дербиси ўтказилади Новости

“Водий футболи”. 11-турда иккита водий дербиси ўтказилади

Водий футболига оид янгиликларни беришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун водий дербиси

Бугун олий лигада 11-тур баҳсларига старт берилади. Мазкур турнинг яна бир марказий ўйинларидан бири Андижонда бўлиб ўтади.

Водий дербисида бугун “Андижон” ва “Нефтчи” жамоалари ўзаро куч синашишади. Тўғри, айни пайтда фарғоналиклар мусобақа жадвалида юқори ўринларда, андижонликлар пастки поғоналарда бўлишига қарамай, дерби барибир кескин ўтади. Шу боис бугунги ўйинга қизиқиш юқори. Қолаверса, бугун “Соғлом авлод” стадионига фарғоналик минглаб мухлисларни ҳам келиши кутилмоқда. Айни дамда футболчиларимизнинг кайфияти яхши ва бугунги баҳсга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги беллашув соат 17:00да бошланади.


"Қўқон-1912": Бугун ёшларимиз ўйнайди

Бугун ёшлар лигасининг 11-тур ўйинлари давом эттирилади. "Қўқон-1912" ёшлари ўз майдонида "Навбаҳор" ўринбосарларини қабул қилади. Чемпионатда мағлубиятга учрамай келаётган ёшларимиздан бугун ҳам ушбу ёқимли анъанани давом эттиришларини кутиб қоламиз. Эслатиб ўтамиз ўйин "Марказий" стадионда соат 16:30да старт олади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.


“Нефтчи”: Ўйиндан олдинги машғулот “Истиқлол” стадионида ўтказилди

Олий лига 11-турида “Нефтчи” жамоаси “Андижон” меҳмони бўлади. Водий дербиси бугун 17:00 да “Истиқлол” стадионида бошланади. Мурод Исмоилов шогирдлари ўйиндан олдинги машғулотни кеча 10:00 да “Истиқлол” стадионида ўтказишди. Жароҳати бор Жавоҳир Расулов ва дисквалификация туфайли майдонга туша олмайдиган Шукурали Пўлатовлардан ташқари барча футболчилар майдонга тушишга тайёр.


“Навбаҳор”: Дербига тайёргарлик жиддий

Олий лига 11-турида яна бир водий дербиси бўлиб ўтади. “Қўқон-1912” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Наманганликлар бу учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўришмоқда. Асосий таркиб бугун ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг “Марказий” стадионда машғулот ўтказади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика