Во Минь Хоа: "Ўзбекистонни мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга чиқмоқчимиз"
21 апр 2024 14:09
Новости
Во Минь Хоа: "Ўзбекистонни мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга чиқмоқчимиз"
Вьетнам U-23 терма жамоаси футболчиси Во Минь Хоа Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ярим ҳимоячи жамоаси чорак финал йўлланмасини муддатидан илгари қўлга киритганига қарамай, "D" гуруҳининг сўнгги турида Ўзбекистонга қарши бор имкониятини намойиш этишини билдирди.
"Охирги турда бутун жамоа ижобий натижага эришиш учун максимал куч сарфлайди. Биз чорак финалга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олишни истаймиз", — деди Минь Хоа.
Эслатиб ўтамиз, Вьетнам Ўзбекистон билан бир хил — 6 очко жамғарган ҳолда тўплар нисбатига кўра, 2-ўринда бормоқда.
Жамоалар ўртасидаги 3-тур учрашуви 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии