RU

Последние новости

21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  13 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  22 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  41 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  15 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

Владо Радманович: "Бугун икки хил тайм кўрдик. Иккинчи бўлимда имкониятларимиздан фойдаландик ва ғалаба қозондик" Новости

Владо Радманович: "Бугун икки хил тайм кўрдик. Иккинчи бўлимда имкониятларимиздан фойдаландик ва ғалаба қозондик"

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашувидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Владо Радманович матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб мураббий, бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Бош мураббийимиз Сречко Катанец оилавий муаммоларга кўра уйига жўнаб кетди. Ўйинга келадиган бўлсак, бугун икки хил тайм кўрдик. Биринчи таймда бироз қийналдик, иккинчи таймда эса имкониятларимиздан фойдаландик ва ғалаба қозондик.

- Элдор Шомуродовнинг бугунги учрашув борасидаги фикрлари қандай?

- Мураббийимиз айтиб ўтганидек, бугун икки хил ўйин намойиш этдик. Биринчи бўлимда агрессивроқ ўйнашимиз керак эди. Иккинчи таймда эса ўйинимизни анча яхшилаб олдик ва иккита гол уриб ғалаба қозондик.

- Жаноб Радманович, бугунги учрашувда 70-дақиқадан сўнг чарчоқ ҳолати сезилди. Катанец айтиб ўтганидек, бизнинг асосий муаммомиз бу жисмоний ҳолатимиз. Буни тўғрилаш учун нималар қилишимиз керак?

- Сизга саволим бор, сиз футбол ўйнаганмисиз. Футбол ўйнаган бўлсангиз, сиз ушбу ҳолатни жуда яхши тушунасиз. Бундай мусобақаларда, қисқа вақт ичида 3-4 учрашув ўтказишимиз керак бўлади. Қайта тикланиш ҳар доим қийин кечади. Ҳаво ҳам бизга анча қийинчилик туғдирмоқда. Бундай иссиқда нафас олиш ҳам қийин. Шу сабабдан, биз кўп ўйинчиларни алмаштирдик ва шундай шароитга мослашган ҳолда таркиб ва услуб танладик.

- Ҳусановнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Биз Ҳусановни анча вақтдан бери кузатиб борамиз. Абдуқодир ўзбек футболининг келажаги. У ҳали жуда ёш ва жуда маҳоратли. Менинг фикримча, у ҳали терма жамоага кўп ёрдам беради. Файзуллаев ҳам жуда иқтидорли ва келажаги порлоқ. Кейинги учрашувларда Файзуллаевга имконият берамиз ва у ўзини яхши томонлама кўрсатишига ишонаман. Биз U-20 терма жамоасидан кўп футболчиларни кузатиб бормоқдамиз, лекин уларнинг барчасини ҳам терма жамоага жалб этишга имкониятимиз йўқ.

- Элдор, бугун "дубль" қайд этиб, Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айландингиз. Тарихий натижа қайд этганингиздан сўнг, ҳиссиётларингиз билан бўлишсангиз?

- Тарихий натижага эришиш ҳар доим ёқимли. Кўп маротаба айтиб ўтганимдек, асосий мақсадим жамоага фойда келтириш. Кейинги учрашувларда ҳам жамоамга кўпроқ ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

- Элдор, кейинги босқич йўлланмасини ҳал этиб бўлинди. Кейинги учрашув қандай тайёргарлик кўрасизлар?

- Кейинги учрашувда қандай таркиб бўлишини мураббийлар ҳал қилади. Кейинги босқичга йўл олганимизга қарамай, гуруҳ босқичида яна битта ўйин бор. Тожикистон билан бўладиган ўйин орқали Эронга қарши учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

- Терма жамоага қўшилиш муаммо туғдирмадими, сабаби сиз чет элда фаолият олиб борасиз ва ушбу йиғинга кўп янги футболчилар жалб этилди.

- Йигитлар билан анча вақтдан бери бирга ўйнаб келмоқдамиз. Биринчи таймда бироз тушунмовчиликлар бўлди, лекин иккинчи таймда ҳаммаси жойига тушди. Бундай ҳолатлар бўлиб туради, сабаби ҳар доим бир таркиб билан ўйнашнинг иложи йўқ. Ўйинчилар алмашиб, ротацияга қўл уриб ҳам туриш керак, сабаби олдинда Осиё кубоги бор.

- Бугун таркибда ва ўйин давомида кўп ўзгаришлар бўлди. Бугунги қарорларни сиз қабул қилдингизми ёки Катанец?

- Қарорларни бирга қабул қилдик.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика