RU

Последние новости

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  0 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

Владимир Бубанья: “Янги бош мураббий Баҳром Ҳайдаров ҳақида бирор нарса дея олмайман, чунки...” Новости

Владимир Бубанья: “Янги бош мураббий Баҳром Ҳайдаров ҳақида бирор нарса дея олмайман, чунки...”

Жорий йилда таркибини бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан тўлдириб олган “Сурхон” жамоаси мавсум стартини муваффақиятсиз бошлади.

Карантин жамоага ва футболчиларга хатоларни кўздан кечириб олиш учун қай даражада фойда беради? Биз бу борада жамоанинг сербиялик легионери Владимир Бубаньянинг фикрлари билан қизиқдик.

“Ҳозирда карантинни уйимда, оилам даврасида ўтказяпман. Мураббийлар ҳар бир футболчига уйда индивидуал шуғулланиши учун алоҳида дастур юборишган. Шу дастур асосийда ўзим якка тартибда машғулотларни олиб боряпман. Асосан машқлар жисмоний томондан ўзимизни ушлаб туришимизга йўналтирилган. Ҳозирда, ҳеч бир жамоада жамоавий шуғулланишни имкони йўқ. Ўйлашимча, клубдаги барча футболчилар жим ўтирмаяпти. Ҳаммаси белгиланган вазифани бажармоқда. Жамоадошларим билан алоқада бўлиб турибмиз доим. Умид қиламанки, биз карантиндан сўнг янада кучли бўлиб қайтамиз ва даражамизни сақлаб қоламиз.



Янги бош мураббий Баҳром Ҳайдаров ҳақида бирор нарса дея олмайман. Чунки, ушбу мутахассис билан илк бор бирга ишламоқдаман. Ҳамжиҳатликда юқори марраларни забт этишимизга ишонаман. Биз дастлабки учта турда яхши ва чиройли футбол кўрсатишга интилдик. Натижа эса қониқарсиз кўриниш олди. Суперлига баҳслари давом эттирилгач хатоларимизни такрорламасликга ва қимматли очколарни жамғариш учун бор кучимизни ишга соламиз. Мухлисларни яна ғалабалар билан хурсанд қилишга, уларга ёқадиган ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоамизнинг жонкуяр мухлисларига соғлик ва саломатлик тилаб қоламан”,- дейди Бубанья.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика