“Витебск”нинг 20 ёшли форварди кўлда чўкиб кетди
06 июн 2021 20:40
Новости
“Витебск”нинг 20 ёшли форварди кўлда чўкиб кетди
“Витебск” ҳужумчиси Кельвин Оденигбо Витебск вилояти, Новоселки қишлоғи яқинидаги Белое кўлида чўкиб кетди.
20 ёшли нигерияликнинг жонсиз танаси сувдан чиқариб олинган.
Оденигбо жорий йил “НАФ Рокетс” (Нигерия)дан ижара асосида витебскликлар сафига келиб қўшилганди.
У клуб либосида 4 та ўйинда қатнашиб, битта ассистга эришди.
Комментарии