RU

Последние новости

20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  5 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  2 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  2 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  18 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1

Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди" Новости

Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди"

Coca Cola Суперлиганинг 20-турида "Бухоро" мағлуб этилганидан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин стартида ишлар унчалик ўхшамади. Чунки бир ой бўлди-ки, расмий ўйинларда иштирок этмадик. Шунингдек, бир қанча йигитларда ҳаяжон ҳам сезилди. Ўйин бошида кимлардадир ваҳима сезилди, кейин барча ўзини тиклаб олди ва назорат қилишни бошлади. Хурсандман, бугун нафақат голлар урдик, балки, яхши ўйин ҳам намойиш қилдик. 

- Ўйинлар орасидаги вақтнинг катталиги бугунги ўйинда қанчалик сезилди?

- Айтганимдек, таъсири катта бўлди. Ўйин бошида кераксиз жойларда тўп йўқотдик. Йигитлар тонусдан чиқиб қолгани сезилди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар ўзларини ҳам назоратга олиб, тўп билан бўлиб, яхши ўйин кўрсатишди. Албатта, бу ҳолат ҳам ўз сўзини айтди. Ўйин ярмига келганда биз бирдам коллектив сифатида кўрина бошладик, босимни оширдик ва рақиб ҳимоясини ёриб ўтиб, натижага эришдик. 

- Грузиялик Никабадзенинг ўйини ҳақида.

- Улар керакли кўрсатмаларни, ўзларининг функцияларини бажаришмоқда. Улар гол уришлари, муҳим пасларни беришлари керак. У бугун ушбу вазифасини қойилмақом тарзда бажарди. Гиоргидан мамнунман, бугун иккита гол урди. Учинчисини эса ҳисоблашмади. Сабабини билмайман, эпизодни кўрмадим. Уни Ўзбекистон чемпионатидаги почин билан табрикладим. Энди у навбатдаги учрашувини янада ишончлироқ тарзда ўтказади.

- Кейинги ўйин асосий рақобатчига қарши сафарда ўтказилади. Бу ҳақда нима дейсиз?

- "Насаф" - катта мақсадли жамоа. Уларнинг ўйинлари яхши. Бўлажак учрашув барча учун оғир ўтади. "Насаф"ни тахлил қилиб чиқамиз, улар қай тариқа ўйин қуришади, қандай қилиб кескин ҳужумлар уюштиради. Қаршидан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугунги ғалабани кимга бағишлаган бўлардингиз?

- Барча ғалабаларни мухлислар учун бағишлаймиз. Улар трибунани тўлдириб, бизни ажойиб тарзда қўллаб туришибди. Уларга миннатдорлик билдираман.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика