RU

Последние новости

14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  4 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  1 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  28 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3

Виталий Левченко: “Ғалаба қозониш учун кучли хоҳиш керак” Новости

Виталий Левченко: “Ғалаба қозониш учун кучли хоҳиш керак”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Нефтчи” - “Қизилқум” (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Учрашувни яхши бошладик. Дастлабки қисмда юзага келган вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Икки жамоа ҳам кучли иштиёқ билан ҳаракат қилди. Ғалабани қўлдан чиқариш аламли. Лекин бу футбол, ушбу спорт турида ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Хатолар кечирилмайди, қимматга тушади.

- Дарвозабонлар алмашинуви нима билан боғлиқ?

- Акбар Тўраев вазиятларни ҳис қилишда озроқ хатоликларга йўл қўйди. Шу боисдан ҳам захирадан Ботирали Эргашевни майдонга туширдик. 

- Терма жамоа футболчиси Азизбек Амонов захирада қолиб кетаяпти. Бунга қандай изох берасиз?

- Жисмоний жиҳатга кўп нарса боғлиқ. Бизда ҳужумчилар ўртасидаги рақобат кучли. Азизбек Амонов захирадан қўшилиб вазиятлар яратди, ўйинимизни кучайтирди. 

- Совринли ўринлар учун имконият бор деб ҳисоблайсизми?

- Албатта, чемпионат якунига қадар имконият бўлади. Ҳар бир ўйинда жиддий курашсак, натижаларга эришамиз. Майдонга 3 очкони кўзлаган ҳолда чиқишимиз керак. Ҳимояда кузатилаётган хатоларимиз бор, бу футболда натижаларнинг ижобий бўлмаслигига сабаб бўлади. Ғалаба қозониш учун кучли хоҳиш керак.

- Бугунги рақиб ҳақида фикрингиз?

- Яхши шаклланган жамоа. Натижа учун охиригача курашади. Масалан, ушбу мавсумдаги биз билан ўйинларда мағлубиятга учрамагани ҳам кўрсатиб турибди.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика