RU

Последние новости

13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  2 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  0 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  3 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  8 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  4 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  16

Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак" Новости

Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бундай учрашувларда ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Биринчи бўлимда иккита ажойиб имкониятимиз бор эди. Агар ўша вазиятлардан фойдаланганимизда, ўйин натижаси аллақачон ўзгариб кетган бўлар эди. Иштиёқ ва ҳаракат бўйича ҳеч қандай эътирозим йўқ, аммо маҳоратимиз бироз етмади ғалаба учун етарли бўлмади. Таблодаги ҳисоб барчасини кўрсатиб турибди", - деди Виталий Левченко бугунги баҳс якунлангач.


- "Нефтчи" бугун яхши ўйин ўтказди, аммо мухлислар учрашув якунланганидан сўнг футболчиларга эътироз билдиришди. Футболчилар ушбу эътирозларга ҳақлими?

- Мен нима бўлганини кўрмадим, тўғриси. Биз фаворит эканлигимиз аниқ эди. Яна бир бор такрорлайман, ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Мухлисларимиз билан рўй берган вазиятни кўриб чиқамиз. Улар билан гаплашиб оламиз, мухлисларимизда қандайдир эътироз бўлса.

- "Нефтчи" ўйинни асосий ҳужумчи билан бошламади. Кейинчалик яққол ҳужумчи майдонга туширилди, агар шу ишга ўйин бошидаёқ қўл урганингизда, ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эдими?

- Сиз нега бундай фикрлаяпсиз? Марушич соф ҳужумчи эмасми?

- Табатадзе ўз вазиятларини охиригача етказа олди. Менга шундай кўринди. Биринчи бўлимда эса бундай ҳолатларни кўрмадим. Табатадзе ёрқинроқ ўйнади.

- Қаранг, "Сурхон" ҳимоячилари икки тайм ўйнашди. Табатадзе эса 20 дақиқа майдонда ҳаракатланди. Табиийки, Тома жисмоний жиҳатдан устунликга эга эди. Ҳимоячилар билан яхшироқ курашиши кераклиги аниқ эди. Шу сабабли, у ўйинга яхшироқ киришиб кетгандек туюлгандир. Ҳужумчининг энг асосий вазифаси - гол уриш. Бугун эса Марушич ва Табатадзе рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади.

- Шаҳбоз Беғамов "Нефтчи"ни тарк этди. Ушбу ҳолат ҳақидаги фикрингиз билан бўлишсангиз. Бунга нима сабаб бўлди? 

- Раҳбарият қарори.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика