RU

Последние новости

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  0 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

Виталий Левченко: “Дуранг адолатли натижа бўлди” Новости

Виталий Левченко: “Дуранг адолатли натижа бўлди”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Андижон” - “Нефтчи” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳа, дерби курашларга бой ўтган бўлса-да, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Жуда кўп мухлислар, футбол атмосфераси, барчаси жуда ажойиб. Бугунги ўйин жуда курашларга бой ўтди. Майдоннинг баъзи қисмлари футболчиларнинг тўлақонли ҳаракатларини чеклаб қўйди. Кўпроқ узун узатмалар билан олдинга ўтишга интилдик. Ҳар икки жамоа охиригача курашди. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман.

- Натижадан қониқдингизми?

- Йўқ, бундай натижалар олдимиздаги мақсадларимизга етиш учун етарли бўлмайди. Ҳар қандай мураббий ёки футболчи ғалабани истайди. Икки жамоа ҳам ғалабани истади, бироқ якунда дуранг натижа қайд этилди.

- Билолхон Тошмирзаев майдонга туширилмаганига сабаб нима?

- У жуда тезкор ва креатив футболчи. Дриблингларда ҳам яхши ишлайди. Унинг позицияси билан боғлиқ бошқача режаларни тузгандик.

- Фарғонада ўтадиган кубок финали ҳақида фикрингиз қандай?

- “Навбаҳор” ҳам, “Андижон” ҳам жорий мавсум жуда катта иштиёқ билан кубок ғолиблигига курашаяпти. Қайси жамоа ғолиб бўлса ҳам, катта тарих ёзади. Мухлислар билан тўладиган катта атмосферали ўйин кутаяпмиз. Икки жамоага ҳам омад тилайман.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика