RU

Последние новости

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Виталий Левченко: "Биз ҳозир бир маҳоратли дарвозабон трансфери устида ишлаяпмиз" Новости

Виталий Левченко: "Биз ҳозир бир маҳоратли дарвозабон трансфери устида ишлаяпмиз"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи Виталий Левченко кеча жамоа мухлислари билан ташкил этилган "Дилдан суҳбат" рукни остидаги онлайн чатда иштирок этди.

Сайтимиз мухбири мазкур чатда қатнашиб, бош мураббийнинг фикрларидан бир нечта иқтибосларни ёзиб олди. Қуйида ушбу иқтибосларнинг айримлари келтириб ўтилмоқда.

- "Динамо" билан ўйинда асосан ёшлар жамоаларимиз таркибидан жалб этилган ёш футболчиларни кўрикдан ўтказдик.

- Мамасидиқов "Навбаҳор" таркибига қўшилгани ҳақида ўқидим. Жалолиддинов ҳозирда "Олимпик" йиғинида иштирок этаяпти.

- Биз ҳозир даражаси юқори бўлган, сифатли футбол намойиш этадиган яна бир ҳужумчи варианти устида ишлаяпмиз.

- Ҳар бир чизиққа бўйдор футболчилар билан ҳам тўлдириш мақсадимиз бор. Ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумда бўйдор футболчилар бўлади албатта. Биз ҳозир ўрганаяпмиз, таклиф этилган футболчи бизнинг ўйин фалсафамизга ҳам тушиши керак.

- Рустам Ятимовга хориж клубларидан қизиқиш бўлган. Россия чемпионатидан "Ростов" таклиф юборган. "Истиқлол" дарвозабон учун анчагина катта тўлов сўрамоқда.

- Биз ҳозир ўз қарашларимизга мос келган маҳоратли дарвозабон билан музокара ўтказаяпмиз. Келишувга эришсак, жамоамиз сафига қўшилади. Бу дарвозабон Ятимов эмаслиги аниқ.

- Манучеҳр Сафаров халқаро ўйинлар тажрибасига эга футболчи. У фарғоналик мухлисларга ҳар ўйинда қувонч тақдим этишига умид қилаяпмиз.

- Бизга таклиф этилган футболчини жамоа мураббийлар штаби томонидан ўрганиб чиқилади. Ҳар томонлама ўйлаб кўриб, кейин қарор чиқарамиз ва раҳбариятга таклиф киритамиз.

- Энг яхши мураббий танлови бутун жамоаники. Хусусан, фарғоналик мухлисларнинг ҳам ушбу эътирофда алоҳида ҳиссаси бор.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика