RU

Последние новости

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  1 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Виталий Левченко: "1 очкога муносиб эдик" Новости

Виталий Левченко: "1 очкога муносиб эдик"

Суперлиганинг 18-тури доирасида "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин олдидан "Пахтакор" нималар эвазига ҳужумга ўтиши, ўйин ташкил қилиши, бўш ҳудудлардан фойдаланишини билгандик. Шуларни билган ҳолда биз "Пахтакор" севадиган бўш ҳудудларни ёпган ҳолда ўйинга режа қилдик. Дастлабки ўйинда нима сабабдан мағлуб бўлганимизни тахлил қилдик. Бугун эса ўша хатоларни қилмасликка ҳаракат қилдик. Менимча, бугун бу режа ўхшади. Уларга бўш ҳудудлар тақдим қилмадик ва ўзлари яхши кўрадиган тезликда ўйнашига йўл қўймадик. Шу орқали муносиб бўлган 1 очкога эга чиқдик. 

- Жасур Жалолиддинов борасида маълумот борми? У қолдими ёки кетдими?

- Менинг ҳам бу борадаги хабарларим сизлар каби. Жасур ҳақида ҳеч нима билмайман. У жамоа билан эмас. Шу сабабли саволга тўлақонли жавоб бера олмайман.

- Иккинчи бўлимда жамоа кўпроқ дурангга ўйнагандек туюлди. Биринчи бўлимда эса ҳужумкорроқ ўйин кўрдик. Иккинчи бўлимдаги ўйин мураббийлар томонидан берилган кўрсатмамиди?

- Йўқ. Аксинча, биз кучларни янгилаб олдик ва кучга тўла Азизни ҳужумга чорладик. Афсуски, у ўйинга қўшилиб кета олмади ва биз кутган самара бермади. Шунингдек, бизда ҳимоядан ҳужумга тезкорлик билан ўтиш режамиз амалга ошмади, кўпроқ вақтимизни ҳимояда ўтказдик ва қарши ҳужумга чиқа олмадик. Лекин ўйинга биз бошқачароқ ёндашгандик.

- Савол Норчаев бўйича. Эшитишим бўйича унинг соғлиғида муаммолар бор ва операция қилинган.

- Маълумот тўғри. Биринчи навбатда виза бўйича муаммо бўлди. Шенген визасини олиб, бошқа давлатда жарроҳлик столига ётиши керак эди. Шу сабабли у бу ерга қайтиб, шу ерда тикланиш жараёнларини ўтказди. Қачон у яхши бўлса, сафга қайтади. Яқин вақтларда у операция қилинади.

- Саволим ўйин сифати бўйича. Жамоада пасайиш кузатилаётгандек.

- Йўқ. Биз доимо ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз. "Пахтакор"га қарши биринчи ўйинда биз рақибга катта ҳудудлар тақдим қилганмиз ва улардан фойдаланиб кетишган. Ўйинни тахлил қилган ҳолда уларга қай тариқа бўш ҳудудлар бермасликни кўриб чиқдик. Агарда зичроқ ўйнамасак, улар кичкина ёриқдан ҳам ўтиб кета олишларини кўрдик. Бугунги ўйинни статистикасини қаранг, менимча 70 фоиз вақт давомида "Пахтакор" тўп билан бўлди. Лекин тўпни ушлаб турди дегани ғалаба дегани эмас. Биз рақиб кучидан келиб чиққан ҳолда ўйинга тайёргарлик кўряпмиз.

- Бугун жамоа қимматли очколарни бой берди. "Нефтчи"нинг совринли ўринлар учун имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Агарда турнир жадвалига қарасангиз, тепада медаллар учун курашаётган жамоалар гуруҳ бўлиб олишганини кўрасиз. Умуман олганда имконият бор экан, таслим бўлмаймиз, жадвалда юқорироққа кўтарилиб, медаллар олишга ҳаракат қиламиз. Биз шу йўналишда ишлаяпмиз. "пахтакор"га қарши ўйинда очко йўқотиш ҳам унчалик яхши натижа эмас. Биз барча ўйинларда уч очко учун ўйнаяпмиз. Параллел ўйинларга қарасангиз, "Сўғдиёна" сўнгги дақиқаларда бир очкони илиб кетмоқда. У ерда ҳам кураш, босим бўлган. Ҳеч қайси жамоа очколарни осонликча бериб қўямаяпти ва жон-жаҳди билан курашмоқда.

- Бугунги ўйинда бошқа позиция футболчилари ҳимояда ўйнашга тўғри келганини кўрдик. Умуман олганда бу сизни қаноатлантирдими? Келаси ўйинларда марказий ҳимояда яна асосий футболчилар ўйнайдими?

- Умид қиламизки, футболчилар сафга қайтади. Зоир Жўрабоев юзидан операция бўлди Малайзияда. Анвар Ғофуров эса мушакларидан жароҳат олган. Унинг тикланиши яхши кетяпти ва келаси ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Ҳа, муаммолар бор, лекин йигитлар буни тушунган ҳолда шериклари ўринни ёпишини кўрсата олишди ва натижага эришишди.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика