RU

Последние новости

22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  5 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  21 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  3 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  30 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1

Виталий Лепченко: "Ўзбекистон U-19 Европа жамоасига ўхшайди" Новости

Виталий Лепченко: "Ўзбекистон U-19 Европа жамоасига ўхшайди"

CAFA CUP мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон-1 - Тожикистон учрашувидан сўнг меҳмонлар устози матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жуда кучли ҳисобланади. Айтиш мумкин бўлса Европа жамоасига ўхшашиб кетади. Умуман бошқача тезлик, умуман бошқача фикрлаш...
 
Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Генерал бўлишни истамаган аскар аскар эмас. Шу боис биз ҳам қитъа чемпионатида Ўзбекистонни мағлуб этишни истаймиз. Агар шогирдларим барча кўрсатмаларимни тўғри бажаришса, бугунгидек таслим бўлишмаса, ғалаба ҳақида гапириш мумкин.

Гуруҳда яна Австралия ва Хитой каби жамоалар ҳам бор. Уларни ҳам ўрганишда давом этаяпмиз. Аммо Ўзбекистон ҳам, Австралия ҳам, Хитой ҳам деярли ҳар ойда Европа жамоалари ва Осиёнинг кучли жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказишади. Афсуски, ҳозирги кунда бизда бундай имконият йўқ.

 

Бугунги ўйинда ҳакамликка умуман эътирозим йўқ. Улар ўз ишини аъло даражада бажаришди. Ҳакамлар натижага таъсир қилишмади. Уларга бугун 5 баҳо қўяман.

Осиё чемпионатига борадиган таркиб октябрь ойига яқин аниқланади. Ҳали селекция ишлари давом этмоқда.

Эртага Туркманистон билан ўйнаймиз. Ушбу ўйинда таркибимизда ўзгаришлар бўлади. Сабаби бугун футболчиларим катта жисмоний юклама олишди, - дейди Виталий Лепченко.   

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика