Винисиус, Леау ёки Хвича: дунёнинг энг яхши чап қанот вингери эълон қилинди
01 окт 11:55
Новости
Винисиус, Леау ёки Хвича: дунёнинг энг яхши чап қанот вингери эълон қилинди
Британиянинг FourFourTwo портали навбатдаги рейтингни эълон қилди.
Бу сафар портал журналистлари дунё футболидаги чап қанот вингерларининг ТОП-10ни тузишди. Рўйхатни шакллантиришда футболчиларнинг охирги бир нечта мавсумдаги ўйинлари инобатга олинган.
Биринчи ўрин Мадриднинг "Реал" клуби ва Бразилия термаси вакили Винисиус Жуниорга насиб қилди. Иккинчи поғонага "Милан"дан португалиялик Рафаэл Леау лойиқ кўрилди, кучли учликни – Нико Уильямс ("Атлетик") якунлаб берди.
Шунингдек, ТОП-10дан Хвича Кварацхелия ("Наполи"), Жереми Доку ("Манчестер Сити"), Луис Диас ("Ливерпуль"), Габриэль Мартинелли ("Арсенал"), Кингсли Коман ("Бавария"), Микель Оярсабаль ("Реал Сосьедад") ва Сон Хён Мин ("Тоттенхэм") ўрин олишган.
Комментарии