Вильмотс Эронга келди, лекин шартнома тузмади
19 мая 2019 11:25
Новости
Вильмотс Эронга келди, лекин шартнома тузмади
Эрон терма жамоасига янги бош мураббийи этиб Марк Вильмотс тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Бельгиялик мутахассис шартнома тузиш ва шароитлар билан танишиш мақсадида Теҳронга ташриф буюрди, бироқ федерация раҳбари билан учрашгач, нимадир муаммо юз бериб шартнома тузмасдан ортга қайтиб кетди. Бу ҳақда ISNA ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Вильмотс Теҳронда федерация президенти Меҳди Таж билан учрашди, сўнгра "Озоди" стадионига бориб "Персеполис" - "Парс Жануби" баҳсини кузатди. Лекин эртаси кун ҳозирча келиша олмадик дея мамлакатни тарк этди. Бу ҳолатни мураббийга яқин кишилардан бири "агар томонлар ўзаро келиша олса биз яна қайтамиз" дея изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марк Вильмотснинг ЖЧ-2022 охиригача Эрон ФФ билан шартнома тузгани айтилганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии