Виллиан келажакдаги режалари билан ўртоқлашди
22 апр 2021 00:54
Новости
"Арсенал" вингери Виллиан Лондон клуби билан шартномаси тугайдиган даврдаги режалари ҳақида гапирди.
"Арсенал"даги фаолиятим тугагандан сўнг Америкада ўйнашни хоҳлайман. Европада қолишим мумкин, аниқ билмайман, аммо ҳозирда менинг мақсадларимдан бири – фаолиятимнинг бирон бир қисмида Америкага йўл олиш.
Келажакда агент бўлишни хоҳлайман. Мен аллақачон ўзимни ушбу касбга тайёрламоқдаман ва бу йўналишда ишлашни бошладим. Ушбу соҳани танлашимнинг сабаби – футболни яхши кўраман ва спортда қолишни истайман. Мен бу соҳада ишлашни хоҳлайман, лекин менежер ёки мураббий бўлишни эмас. Озроқ оммадан четда бўлишни, лекин шу билан бирга футбол билан шуғулланиш истагидаман", – дейди бразилиялик.
Комментарии