RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Виктор Кумиков: "Ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик" Новости

Виктор Кумиков: "Ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик"

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.




"Пахтакор" барча жабҳада биздан кўра кучли жамоа. Ҳам ижрочилар бўйича, ҳам бошқа томонлама. Бугун содир бўлиши керак бўлган нарса рўй берди.

Аммо биринчи голда менимча сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни вужудга келтиришда хато қилдик. Иккинчи голда эса ҳакам хато қилди деб ўйлайман. Сабаби футболчи 5 метрдан йўлланган зарба вақтида қўлини олиб қоча олмайди. У ҳатто тўпни кўрмаганди ҳам.

Бизда ҳам деярли шундай вазият бўлди, аммо ҳакам вазиятни кўрмай қолди. Ҳакамлар "Пахтакор"га ёрдам беришлари шарт эмас, улар шундоқ ҳам кучли.

- Кейинги ўйинларда ҳам бугунгидек дастлаб ўйнамаймиз, кейинроқ ўйнаймиз деган ҳолатлар бўладими?
- Бугунги ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳозир бироз танаффус бўлади. Балки бу танаффус вазиятни яхши томонга ўнгланишига ёрдам берар. "Андижон" ҳақида олдиндан нимадир дейиш имконсиз. У ерда ҳар соатда ўзгаришлар бўлади. Бугун тушгача ўйнамаслигимиз керак эди, тушдан кейин ўйнайдиган бўлдик. Балки Андижонда инвесторлар топилар ва ҳеч бўлмаса энг зарур нарсалар учун пул берилар.

Темур Усмонов бугун камида 10 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди? У ҳар бир вазиятдан кейин ўйиндан узилиб қолади. Ҳимоячилар ўз ўрниларига боришгунча улгурмай қолгандир", - дейди Виктор Кумиков.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика