RU

Последние новости

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  3 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  5 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  9 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  8 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  27 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

Виктор Кумиков: "Ҳоким кубоги" мусобақаси бизга қўл келди" Новости

Виктор Кумиков: "Ҳоким кубоги" мусобақаси бизга қўл келди"

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғона шаҳрида ташкил этилаётган "Ҳоким кубоги-2022" мусобақаси давом этмоқда. Сайтимиз мухбири мазкур мусобақа доирасидаги "Қўқон-1912" - "Андижон" (0:0) учрашувидан андижонликлар бош мураббийи Виктор Кумиков билан қисқа интервью ташкиллади.

- Виктор Балютович, "Ҳоким кубоги" мусобақаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Биласизми, бу мусобақа биз учун айни қўл келди. Чунки ҳозирги кунда таркибимизда 50-60 нафар атрофида футболчилар кўрикдан ўтишмоқда. Биз мазкур мусобақа доирасидаги ўйинларда кўрикдаги футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечириб олаяпмиз. Гарчи жамоамизнинг асосий таркибига мўлжал қилинган футболчиларнинг барчаси ҳам ҳозирча ушбу мусобақага етиб келишмаган бўлса-да, натижаларимиз ёмон бўлмади. Биз гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиб мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олдик.

- Жорий мавсум "Андижон" олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Келаётган мавсумда мақсадимиз фақат ва фақат "Андижон"ни Суперлигага қайтариш. Шундан келиб чиққан холда селекция ишларимиз давом этмоқда.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика