RU

Последние новости

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  29 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  0 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  14 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  6 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Виктор Кумиков: "Ҳамма ўз билганича ўйнаса, натижа ҳар доим шундай бўлади" Новости

Виктор Кумиков: "Ҳамма ўз билганича ўйнаса, натижа ҳар доим шундай бўлади"

Coca-Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Ҳаммаси режалаштирилганидек, яхши давом этаётганди. Қарши ҳужумларга туриб бера олдик, стандартларга эга бўлдик, аммо 2-голдан кейин негадир пала-партиш ўйин кўрсата бошладик. Футболни тактик тарафдан тўғри ва мураббий айтганидек ўйнаш керак. Ҳамма ўз билганича ўйнаса, натижа ҳар доим шундай бўлади. 

- Мағлубиятга асосий айбдор ким бўлди?

- Кимнидир асосий айбдор деёлмайман. Бутун жамоа ютқазди. Ҳаммамиз айбдормиз. 

- 4 та гол ўтказиб юбориш аламли. Бундай мағлубиятни ҳеч ким кутмаганди...

- Биз ҳам кутмагандик. Биринчи таймда қулай вазиятларни қўлдан бой бердик. Иккинчи голдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Руҳий томондан дош беролмадик. 

Иккита ўйинни ютиб олсак, барчаси яхши томонга ўзгаради. Тўхтаб қолмаймиз, ҳали олдинда кўп ўйинлар бор.

- "Машъал" билан меҳмондаги ўйинда ғалаба қозона оласизларми? Бунга шахсан ишонасизми?

- Бунга доимо ишонаман. Асосийси, футболчилар ўз кучларига ишонишлари. Буни устида ишлаяпмиз, аммо ҳозирча амалда ўхшамаяпти. 

- Жамоага нима етишмаяпти?

- Ўйин сифати етишмаяпти. Ҳамма курашларда ютқазяпмиз. Ҳатто 2 га 1 ҳолатда мағлуб бўляпмиз. Шу тарафдан қийин бўлмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика