RU

Последние новости

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  4 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  31 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Виктор Кумиков: "Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлишини бугунги ўйин исботлади" Новости

Виктор Кумиков: "Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлишини бугунги ўйин исботлади"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" – "Арал Самали" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйинга қадар футболчиларнинг руҳий ҳолати яхши эмас эди. "Хоразм"дан учралган мағлубиятдан сўнг барчада катта босим борлиги кўриниб турганди. Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлади. Буни бугун кўрдик. Майдонда ўйинимиз ўхшади, деб ўйлайман. 

Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Яратилган вазиятларга қарасак, кам гол урдик. Жамоамиз ёмон футболчилардан иборат эмас. Улар орасида ҳали аввал бирга ўйнамаган футболчилар бор. Шу боис вақт керак. Қаердадир ўхшайди, қаердадир ўхшамайди. 

Рақиб билан бизнинг фарқимиз маҳоратли футболчиларда. "Арал Самали" уйида исталган жамоага қаршилик кўрсата олади. Таркибида жуда яхши футболчилар бор.  

Шаҳбоз Эркинов тажрибали футболчи. У қандай ўйнашни яхши билади. Аввалги ўйинларга қараганда яхшироқ ҳаракат қилди", – деди Кумиков.



Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика