RU

Последние новости

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  1 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Виктор Кумиков: "Ғалаба қозонсак ноҳақлик бўларди" Новости

Виктор Кумиков: "Ғалаба қозонсак ноҳақлик бўларди"

Суперлига доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК (1:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

- Ўйлашимча, натижа ҳаққоний бўлди. Агарда биз ғалаба қозонганимизда ноҳақлик бўларди. Чунки ўйин бобида "Бунёдкор" яхши кўринди. Улар кўпроқ ҳужумга ўтишди ва вазиятлар яратишди. Аммо иккинчи тарафдан олиб қараганда, учрашув сўнггида гол қўйиб юбориш жуда аламли.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, жамоамдан яхшироқ футболни кутгандим. Чунки янги мавсумга тайёргарлик доирасида жуда самарадор йиғинларни ўтказгандик. Бугун жамоамни танимадим.

Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Аксинча улар мавжуд ўйинимизни кучсизлантириб қўйишди. Фақатгина Ғуломҳайдар Ғуломов берган кўрсатмамни яхшироқ бажарди. Нўъмонов ва Полвонов ўзларидан талаб этилган ўйинни намойиш эта олишмади. Зафар Полвонов аслида асосий таркиб футболчиси саналади. Балки у ўйинни бошланғич таркибда бошлайдиган бўлса ўзини яхши ҳис этиши мумкин.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика