Виктор Кашшаи ҳакамлик фаолиятини якунлади
30 дек 2019 12:00
Новости
Виктор Кашшаи ҳакамлик фаолиятини якунлади
Венгриялик ҳакам Виктор Кашшаи фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
"Янги чақириқлар сабаб 30 йиллик ҳакамлик фаолиятимни якунламоқдаман. Футболдан кетишни хоҳламайман, сабаби охирги вақтларда спорт менежментини ўргандим.
Бу соҳада муваффақият қозонишимга умид қиламан", - дейди 44 ёшли ҳакам.
Кашшаи 2011 йилда Европа чемпионлар лигасининг финали доирасидаги "Барселона" - "Манчестер Юнайтед" (3:1) ўйинини бошқарган.
Ўша йили Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси томонидан дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган. Кашшаи шунингдек ЖЧ-2010, Евро-2012 ва Евро-2016 каби мусобақаларда ҳам ишлаган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии