RU

Последние новости

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  8 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Виктор Карпенко: "Бугун кучли жамоа ютди" Новости

Виктор Карпенко: "Бугун кучли жамоа ютди"

Суперлиганинг 10-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Виктор Карпенко ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин жамоамиз учун осон ўтмади. Қаршидан келиб, жамоасини қўллаб-қувватлаган мухлисларни табриклайман. Улар яхши мухлислик қилишди, бундай атмосферада футбол ўйнаш ёқимли. Бундай ўйинлардан кўпроқ бўлишини истардим. Учрашув қийин ўтди, икки жамоа вакилларида ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди. "Насаф"да ижрочилик маҳорати биздан кўра яхшироқ бўлди. Вазиятларни якунлаш чоғида бизга шундай жиҳатлар етишмади. Баҳсда кучли жамоа ютди.

- Жамоа кетма-кет ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазмоқда. Бундай мағлубият жамоада яна истеъфо кузатилишига сабаб бўлмайдими?

- Клуб раҳбарияти бош мураббий борасида қарор чиқаради.

- Суҳроб Султоновнинг захирада қолдирилгани сабаби нимада? Зафар Сафоев ҳали ишончли ўйин кўрсатгани йўқ.

- Зафар ишончсиз ўйнагани йўқ дея олмайман. Ҳозир бизда паслар жуда кўп, дарвозабонимиз ҳам доимо ўйинда. Статистикага қарайдиган бўлсак, ҳозир дарвозабонлар қўлдан кўра, оёқда кўп ўйнамоқда. Машғулотларда у бошқа дарвозабонларимиздан кўра кучлироқ. Шунчаки бугун рақибларда ижро маҳорати кўпроқ кўзга ташланди, бирга-бир вазият, "тўққизлик"нинг нишонга олиниши. Агарда шундай ҳолат учун дарвозабон алмаштирилса, ҳар бир ўйинда шундай иш қилиш керак бўлади. Майдонда 11 киши ўйнайди, гол ўтказилган пайтда уларнинг ҳар бирини кўриб чиқиш қийин, дарвозабонни эса осонликча айблаш мумкин. Бу ерда нафақат футболчилар, балки, мураббийлар штаби ҳам нотўғри ишламоқда.

- Дастлабки бўлимда "Бунёдкор" яхши ўйнади, иккинчисида эса ёмон. Бунинг сабаби нимада?

- Дастлабки бўлим режасига кўра, биз бўш худудлар очиб, улардан фойдаланишимиз керак эди. Иккинчи бўлим бошида эса бизда яхши вазият бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Сен урмасанг, сенга уришади. Учинчи голдан кейин олдинга ташландик, ҳудудларни очиб бердик ва кейин... "Насаф"га нима керак? Уларда тезкор футболчилар жуда кўп, улар бундан фойдаланишди. Биз эса ўзимиз яратган вазиятларни йўққа чиқардик. 

- Яхши, жанговар ўйин учун раҳмат. Аммо ҳали камчиликлар жуда кўп. Мантиқий якун кўринмаяпти.

- Айтганимдек, дастлабки бўлимда режали ўйин кўрсатаётгандик. "Насаф"ни мудофаада ўйнатиб, жамоанинг хатоларидан фойдаланишни истадик. Иккинчи бўлимда ҳам йигитларга тактик тўғри, тартибли ўйнашни, ҳали вазиятлар бўлишини айтдик. Улар гол ура оламиз деб ўйлашди ва ҳужумга ўтиб кетишди. "Насаф" учинчи мавсумдирки ўзининг таркибини ушлаб турибди, хатто легионерлар ҳам асосий таркибда эмас. Режа ва голга бўлган ташналик жамоамизни олдинга ундади. Бизда захира ўриндиғи ҳам жуда тор. Бирор футболчини тушириш ёки олиб ташлаш футболчиларга оғир таъсир ҳам қилмайди. Иккинчи бўлим режасидан чекиниб, рақибларга жой очиб бердик ва бунинг жазосини олдик.

- Жароҳати сабабли икки ўйинда қатнашмаган Музаффар Олимжонов ўйин амалиёти яхши бўлмаса-да, майдонга тушди.

- Машғулотларда барчанинг ҳолатига яхшилаб эътибор бердик. Ҳисоб 4:1 пайтида уни туширдик ва текшириб кўрдик. Бу ёш футболчи учун плюс. Унинг машғулотларидан доимо ҳулоса чиқаряпмиз.

- "Бунёдкор"нинг ОЧЛга чиқиш учун имконияти борми?

- Имконият доимо бўлган ва бунинг учун қаттиқ ҳаракат қиламиз, ҳар бир учрашувга ютиш учун тушамиз. Агарда барчаси яхши кетса, юқори ўринлар учун кураша оламиз. Ҳозирда чемпионат яхши кетмоқда, ҳеч ким катта фарқ билан олдинга ўтиб кетгани йўқ. Барчаси ўзимизга боғлиқ, жамоани яхши тайёрласак, мақсадимизга етамиз.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика