RU

Последние новости

09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  0 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  2 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  2 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  3 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  10 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  206 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  22 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  25

Виктор Алешников: "Шўртан"нинг мақсади фақат Суперлига" Новости

Виктор Алешников: "Шўртан"нинг мақсади фақат Суперлига"

Суперлига жамоаларидан сўнг, куни кеча Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига "А" гуруҳи иштирокчилари ҳам янги мавсумни бошлаб юборишди.

2019 йилда ўз олдига энг юксак мақсад - яна Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўзининг илк учрашувида лига дебютанти - Тошкентнинг "Оқ тепа" футболчиларини синовдан ўтказди. Мавсумнинг биринчи ўйинини кўтаринки кайфиятда ўтказган "Оқ бўрилар" жамоаси зафар қучди ва ўз ҳисобига дастлабки қимматли уч очкони ёзиб қўйди. Демак, "Шўртан" Суперлига сари дадил ва муваффақиятли қадамини ташлади. Мазкур учрашув якунига етгач, жамоа матбуот хизмати ходимлари клуб бош директор Виктор Алешников билан мухтасар суҳбат уюштиришди:

- Футбол бўйича XXVIII Ўзбекистон Миллий Биринчилигининг янги мавсумни ҳам бошлаб олдик. “Шўртан” ва “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги учрашув тўғрисида фикрингиз?
- Аввалом бор Ғузор ҳалқини, футбол мухлисларини кириб келган "Наврўз" айёми билан муборакбод этаман. 3 апрель куни Ғузор “Марказий” ўйингоҳида футбол бўйича 2019 йилги ПРО-Лига “А” гурухи 1-турининг очилиши маросими олдидан, футбол муҳлисларининг кайфияти янада кўтаринки бўлиши учун концерт дастури ташкил этилди. Ғузор туман ҳокими, туман футбол Ассоциацияси президенти Саъдулла Абдуллаевич Бабақулов “Оқ бўрилар” жамоа муҳлисларини байрам билан табриклади ва ҳар иккала футбол жамоаларига омад тилаб янги мавсум мусобақасига старт берди.

Бу йилги мавсумни севимли жамоамиз яна Ўзбекистон Миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида бошлади. “Шўртан” илк ўйинда Тошкент шаҳрининг “Оқ-тепа” жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба билан барчани чин дилдан табриклайман.



- “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Сергей Ковшовнинг қисқа муддатда эришган биринчи муваффақиятини қандай баҳолайсиз?
- Ҳа, алббата, бош мураббий Сергей Ковшов Республикамиз футболида тажрибали мураббийлардан бири ҳисобланади. Ўз вақтида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида яхши ўйинлари билан футбол мухлислари ҳурматига сазовор бўлган. Биз учун қувонарли томони шундаки, у 2007 йилда ҳам “Шўртан” жамоасида ишлаган эди. Демоқчиманки, Ғузор футболи учун Сергей Ковшов бегона эмас.

Талабчан мураббий, футбол сир-асрорларини яхши ўзлаштирган, техник ва тактик усулларни янгилашда ўз ҳусусиятига эга бўлган тажрибали мутахассис. 1-тур ўйинида бош мураббий жамоани яхши бошқарди ва футболчиларни янги мавсумга жиддий тайёрлагани сезилиб турди.

- “Оқ бўрилар” жамоасининг олдига 2019 йилда қандай мақсад қўйилган?
- Футбол бўйича XXVIII Ўзбекистон Миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” гурухида иштирок этаётган жамоамиз олдига 2020 йилда Суперлигага чиқиш вазифаси энг асосий мақсад қилиб қўйилди. Бу борада жамоамизнинг бош ҳомийиси“Шўртаннефтгаз” МЧЖ раҳбарияти, шахсан бош директор Шокир Давлатович Жабборов бизни ҳар томонлама қуллаб-қуватлаб турибди.

Яна бир энг катта ютуғимиз бу жамоамиз таркибини 40-45 фоизини маҳалий ёшларимиз, “Шўртан” ПФК қошида фаолият кўрсатаётган футбол мактабимиз тарбияланувчилари ташкил этмоқда. Ҳозирги вақтда жамоа таркибида Нурали Падаров, Акром Баҳромов, Ислом Шодмонов, Акмал Раҳимов, Фарҳод Номозов, Юсуф Бўриев, Оғабек Эркинов, Ислом Бойсариев, Шербек Эшмуродов каби умидли ёшлар ва тажрибали футболчилар тўп суришмоқда.



- Шу яқин вақт ичида “Шўртан” футбол клуби ўз академиясига эга бўлади деган гап-сўзлар тарқалган эди. Ушбу масалага ҳам ойдинлик киритиб ўтсангиз.

- Ҳа, бу гап-сўзлар шунчаки эмас. Ҳақиқатдан ҳам бор гап. Ғузор футбол мактаби ўз биноси - “Шўртан" ПФК Академиясига эга бўлди. Худо хоҳласа ушбу футбол масканида “Оқ бўрилар” жамоасининг бўлажак қалдирғочлари камолга етади. Уларга миллионлар ўйини сир-асрорларидан мукаммал сабоқ бериш, етук футбол юлдузлари қилиб тарбиялаш йўлида Академиямизга тажрибали мутахассисларни жалб этиб боряпмиз. Бу масаланинг ҳам қувонарли, керак бўлса ютуқли томони шундаки, ўша футбол мураббийларининг ҳам аксарият қисмини ўз вақтида "Шўртан" жамоасида фаолият кўрсатган ғузорлик мутахассислар ташкил қилмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, Академиямизнинг эртанги кун тарбияланувчилари, юзимизни ёруғ қилиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб, ҳилпиратиб юришади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика