RU

Последние новости

21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  0 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2

Виктор Алешников 69 ёшга тўлди Новости

Виктор Алешников 69 ёшга тўлди

Бугун 26 июнь “Шўртан” Профессионал футбол клуби МЧЖ Бош директори Виктор Георгиевич Алешников 69 ёшга тўлмоқда.

Бутун ҳаётини футболга бағишлаган В.Г.Алешников, дастлабки иш фаолиятини Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги БЎСМда бошлаган. 1977 йилда Республика “Пахтакор” жамияти Марказий Кенгаши томонидан “Энг яхши мураббий” деб топилган. 1978 йилдан эса ҳакамлик соҳасини ҳам бошлаган. Республика тоифасидаги ҳакам сифатида Ўзбекистон Чемпионати, Кубоги баҳслари ҳамда собиқ Иттифоқ Чемпионати учрашувларини бошқарган.


Профессионал мураббий сифатидаги иш фаолиятини 1994 йили Сурхондарёнинг “Шўрчи” жамоасида бош мураббийликдан бошлаган. 2000 йиллардан эътиборан эса ўз тақдирини бевосита “Шўртан” жамоаси билан боғлади. Ғузорда кўп йиллар бош мураббийликдан токи, мураббий, футбол мактаби директорлиги, клубда аввал техник директор, кейин эса спорт ишлари бўйича директор лавозимларида фидокоран меҳнат қилиб келди. Ўтган йиллар давомида Виктор Алешников жонкуяр устоз сифатида жуда кўплаб шогирдларни тарбиялаб, камолга етказди. Бугунги кунда унинг шогирдлари жамиятимизнинг турли соҳаларида фаол меҳнат қилиб, Ватанимиз равнақи учун ўз билим ва кўникмаларини қўшиб келишмоқда. Улардан баъзилар эса футболда, жумладан Эркин Мирзаев, Ботир Расулов, Акмал Саитқулов “Шўртан” клубининг ўзида самарали меҳнат қилишмоқда.

Бугунги таваллуд айёми муносабати билан масъулиятли лавозимда фаолият кўрсатаётган тажрибали мутахассис Виктор Алешниковга клуб ходимлари ва барча мухлислари номидан соғлик, муваффақиятлар, жамиятимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидоий меҳнатларидан ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари ўрнак олишларини тилаб қоламиз.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика