RU

Последние новости

00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  13 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  0 21:57Европа лигаси. "Рома" - "Порту" баҳси асосий таркиблари маълум!  42 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0 20:01"Насаф" Туркияда Молдова клубига мағлуб бўлди  3 19:39"Динамо" Самарқанд Қозоғистон чемпионати гранди билан баҳсда дуранг қайд этди  1

Вьетнам бош мураббийи: "Бир жамоа бўлиб жанг қилдик" Новости

Вьетнам бош мураббийи: "Бир жамоа бўлиб жанг қилдик"

Осиё Кубоги нимчорак финали доирасидаги Иордания - Вьетнам (1:1, пенальтилар серияси 2:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Парк Ханг Сео қатнашди.

"Ўтган ўйиндан кейин футболчиларимни кескин танқид қилгандим. Бугун улар қўлларидан келадиган кучли футболни намойиш этишни сўрагандим. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

Чорак финалда ким билан ўйнашни истардим? Япония ҳам, Саудия Арабистони ҳам кучли. Умуман бу босқичда кучсиз рақиб бўлмайди. Иккала жамоа ҳам ФИФА рейтингида жуда юқори ўринларда.

3-турдан сўнг тикланиш учун кам вақт бўлганди тўғри. Бугунги баҳс оғир ўтди. Бир жамоа бўлиб жанг қилдик. Шогирдларим бугун борини бериб ўйнашди.

Иордания ўйинини таҳлил қилганимизда узун паслар кўп беришини билгандик. Рақиб сафида икки ҳимоячи қарши ҳужумга кўп ўтарди. Шу боис бугун бўйи баланд бўлган футболчиларни майдонга тушурдик.

Бугунги баҳс учун тактикамизни ўзгартирмадик. Барча футболчилар ўз вазифасини 100 фоизга бажаришди.

Кўпчилик мени қўллаб-қувватламоқда. Бу ғалаба фақат меники эмас, бутун жамоаники. Гуруҳдаги икки мағлубиятдан сўнг Вьетнам матбуоти кескин танқид қилганди. Чорак финалга чиқдик энди танқид бўлмаса керак.

Плей-офф босқичи бўлгани учун албатта пенальтилар сериясига тайёрландик. Учрашувдан олдин жиддий ўйлаб кўриб, пенальти тепадиган футболчиларни ўзгартирдим. Менимча ёмон бўлмади.

Олдинги баҳсда омадсизман деган эдим? Йўқ бундай деб айтмагандим. Ироққа қарши баҳсдан кейин менинг сўзларимни нотўғри таржима қилишган кўринади.

Кўпроқ ҳимоявий ўйин намойиш этамиз, бу тўғри. Ҳимоявий ўйин бу биз кўрсата оладиган энг яхши футбол", - дейди Парк Ханг Сео.


Матбуот анжумани якунлангач бош мураббий дарҳол чиқиб кетмай, ҳар бир журналистга шахсан миннатдорчилик билдирди.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика