Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"
28 мар 2024 23:10
Новости
Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"
- Ўйин ҳақида...
- Биринчи бўлимда ёмон ўйин ўтказмадик. Яна бир гол урганимизда, масала ҳал бўларди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки ўн дақиқасидан сўнг ташаббусни қўлдан чиқардик. Дарвозамизга пенальти белгилангунга қадар "Динамо" кучли ўйин намойиш этди. Агар пенальти бўлмаганда ўйин бошқача якунланиши мумкин эди. Четлатиш ҳамда голдан сўнг рақиб тўп назоратини қўлга олди. Афсуски, биз мезбонларнинг ҳужумларига дош бера олмадик ва сўнгги дақиқаларда ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Бу ҳолат жорий йилда илк маротаба содир бўлди.
- "Динамо" голига қадар "Металлург"да кўплаб вазиятлар содир бўлди, бироқ унумли фойдалана олмади. Нега шогирдларингиз бўшашиб қолди?
- Мен ундай ўйламайман. Тўғри, баъзи вазиятларда яхши ўйнай олмадик, шу боис бошқа гол ура олмадик.
- Ўринбоевнинг йўқлиги нима билан боғлиқ?
- Забиҳилло декабрда операцияни бошдан кечирган. Унинг қайтишига бир неча ой бор.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии